Xiaomi ўз логотипини ўзгартирди

Xiaomi ўз логотипини ўзгартирди

Куни кеча «Mega Launch» маросимида Mi Mix Fold смартфонини намойиш қилган Xiaomi компанияси саҳнадан яна бир ўзгариш ҳақида хабар берди.

«Хитойча Apple» ўзининг логотипини ўзгартирди. Янгича дизайндаги компания логотипи «Барҳаёт» («Alive») деб номланиб, япон график дизайнери Кеня Хара томонидан тайёрланган.

Асосий ўзгариш логотип четларининг юмалоқлаштирилгани ва «Xiaomi» ёзувининг янгича, кўзга янада хуш ёқувчи шрифтда ёзилганида кўринади.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг енгил ва юпқа – Mi 11 Lite ҳамда Mi 11 Lite 5G смартфонларини намойиш қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!