Xiaomi ўз смартфонларига ўта фойдали функцияни қайтаряпти

  •   DiMaX
  •  1780
  •  03.05.2019 10:40

Xiaomi ўз смартфонларига ўта фойдали функцияни қайтаряпти

«Хитойча Apple» аксарият смартфонларида қўллаётган MIUI график қобиғининг кейинги версияларида янги функциялар устида ишламоқда. Буни янгиланган MIUI Home иловасининг «ичини очиб» ўрганган XDA Developers дастурчилари пайқаб қолишган.

ЎҚИНГ: OLED-экранли барча Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Аввало, MIUI Home кодлари орасида «Kid space» атамаси учрайди; бу эса болалар режими – Child Mode аналогидир. Ушбу функция аввал ҳам – MIUI 9 талқинига қадар Xiaomi смартфонларда мавжуд эди. Мазкур режимда смартфонни болага бераётиб, унга мос иловаларнигина ишлайдиган қилиш, қолганларини блоклаб қўйиш мумкин.

XDA Developers дастурчиларига кўра, MIUI тизимига киритилаётган яна битта янги функция экрандаги ишоралар орқали бошқаришга тегишли. Яъни, смартфон интерфейсининг бош экранини юқорига ёки пастга силаш орқали турли амалларни бажариш мумкин бўлади. Масалан, иловаларни ишга тушириш, билдиришномаларни очиш ёки тизим бўйлаб глобал қидирув каби функциялар бош экранни силаш ҳаракатига бириктириб қўйилади.

Лекин ушбу иккита янгиликнинг ҳам Xiaomi смартфонларига қачон жорий этилиши ҳозирча аниқ эмас. Балки уларни MIUI 10 версиясининг кейинги янгиланишларида, эҳтимол – MIUI 11 талқинида кўрармиз.

ЎҚИНГ: MIUI 11 нималарга қодир: Xiaomi масъул ходими расман маълум қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.