Xiaomi ўзининг глобал фойдаланувчилари учун "камбағал" MIUI 14 операцион тизимини тақдим қилди

Xiaomi ўзининг глобал фойдаланувчилари учун

Ўзининг янги авлод флагман смартфонлари, Xiaomi 13 сериясини глобал бозор учун намойиш қилганидан сўнг, Xiaomi улар билан бирга чиқарилган MIUI 14 версиясининг тақдимотини ҳам ўтказди ва у тез орада барча фойдаланувчилар учун тарқатилишини расман тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Android 13 га асосланган ушбу MIUI версияси хитойча вариантидан анча "енгилроқ", чунки унда кўплаб функциялар мавжуд эмас ёхуд улар MIUI 14 нинг глобал тақдимотида кўрсатиб ўтилмади.

Ана шундай эътиборли функцияларнинг бири "Photon Engine"нинг йўқлиги – бу смартфондаги барча иловаларни оптимизация қилиш ва уларни тезроқ ишлашига ёрдам берар эди. Глобал версиядаги MIUI 14 да тақдим қилинмаган асосий функцияларнинг яна бири эса тизимга ички ўрнатилган иловаларни ўчириб ташлаш имконияти бўлиб, бунда сиз Камера, Созламалар, Файл менежери каби асосий иловалардан ташқари исталган bloatware'ни ўчириб юборишингиз мумкин эди. Қолаверса, сиз глобал версиядаги MIUI 14 билан Бош экранда виртуал Tamagotchi ҳайвонига эга бўлмайсиз.

Шуларни ҳисобга олмаганда глобал версиядаги MIUI 14 инкогнито режимида овоз ёзишни чеклаш, иловани ишга тушириш учун янги UI, такомиллаштирилган виджетлар, қурилмада матнни қайта ишлаш, катта папкалар, фотосуратлардаги матнни аниқлаш ва бошқа янги функцияларни ўз ичига олади.

Ва ушбу янгиланиш бутун дунё бўйлаб қуйидаги смартфонларга расман тез кунларда етиб боради:

  • Xiaomi 12Т Pro
  • Xiaomi 12Т
  • Xiaomi 12 Pro
  • Xiaomi 12
  • Xiaomi 12Х
  • Xiaomi 12 Lite
  • Xiaomi 11Т Pro
  • Xiaomi 11Т
  • Xiaomi Mi 11 Ultra
  • Xiaomi Mi 11i
  • Xiaomi Mi 11
  • Xiaomi 11 Lite 5G NE
  • Xiaomi Mi 11 Lite 5G
  • Xiaomi Mi 11 Lite
  • Xiaomi Redmi Note 11 Pro+ 5G
  • Xiaomi Redmi Note 10 Pro
  • Xiaomi Redmi Note 10
  • Xiaomi Redmi 10 5G

Бу Xiaomi расман MIUI 14 янгиланишини қабул қилишини тасдиқлаган ва эълон қилган смартфонлар рўйхати бўлиб, унда мавжуд бўлмаган моделлар катта эҳтимол билан янги версияни қабул қилмаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўзининг янги AR кўзойноклари билан Apple'ни кенгайтирилган реаллик пойгасида ортда қолдирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!