Xiaomi ўзининг MIUI интерфейсига батарея стили билан боғлиқ янги функция қўшмоқда

Xiaomi ўзининг MIUI интерфейсига батарея стили билан боғлиқ янги функция қўшмоқда

Яқинда Apple смартфонлари iOS 16 билан батарея фоизини кўрсатиб турадиган хусусиятни қабул қилди. Бироқ, ўзгариш кўпчилик iPhone эгаларини қониқтирмади, чунки қувват сарфлангани сари батарея иконкасида фақат рақамлар камайди, иконканинг ўзи эса худди батарея тўлиқдек қотиб турар эди. Apple ушбу хатоликни iOS 16.1 билан тўғрилаш ниятида, лекин барибир сиз батарея иконкасини Xiaomi смартфонларига қўшилаётган янги функциядек эркин ўзгартира олмайсиз.

Xiaomi ўзининг смартфонлари фойдаланувчилари учун янги MIUI хусусиятини қўшаётганини эълон қилди. "Xiaomi батарея эможиси" деб номланадиган ушбу хусусият сизга батарея иконкаси стилини ўзгартириш имконини беради. Масалан, юқоридаги суратларнинг бирида юрак кардиограммаси ва яна бирида планета кўринишидаги батарея кўрсаткичларини кўриш мумкин. Афсуски, ушбу функция ҳозир ишлаб чиқариш жараёнида бўлиб, унинг қачон чиқарилиши номаълум, бироқ Хиаоми фойдаланувчиларни узоқ куттирмаслиги аниқ.

ЎҚИНГ: One UI 5 янгиланиши билан Samsung iOS 16нинг асосий хусусиятларидан бирини кўчириб олди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.