Xiaomi ўзининг Redmi 6 Pro смартфонини Bali Blue рангида намойиш этмоқчи

  •   Saroy
  •  3702
  •  05.07.2018 17:34

Xiaomi ўзининг Redmi 6 Pro смартфонини Bali Blue рангида намойиш этмоқчи

Xiaomi компанияси яқинда Redmi 6 смартфонининг  Pro версиясини намойиш қилганди. Янги қурилма бешта ранг вариантида кўрсатилди: Stone Black, Sand Gold, Cherry Blossom Powder, Lake Blue ва Flame Red. Энди эса ишлаб чиқарувчи яна бир ранг устида иш олиб бормоқда.

Тармоқларда Redmi 6 Pro’нинг  Bali Blue рангидагиси намойиш этилиши ҳақида хабар пайдо бўлди. Смартфон эртага сотувга чиқиши керак (6 июлда). Нархи 150 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ:Ўзбекистонда сотилаётган барча смартфонлар нархи (2018 йил 4 июль) – Olcha.uz’да Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади!

Эслатиб ўтамиз, смартфон 5.84-дюймли дисплей билан таъминланган. Дисплейнинг формати 2280 га 1080 пиксел, қирқмали  ва томонлар нисбати 19:9. Қурилманинг ишлашини  Snapdragon 625 чипи таъминлайди. Девайс  уч модификацияли хотирага эга: 3/32 ГБ, 4/32 ГБ ва 4/64 ГБ. Бундан ташқари,  Redmi 6 Pro катта сиғимдаги аккумятори билн ҳам мақтаниши мумкин, чунки унинг сиғими 4000 мАч ва қўш асосий камерага ҳам эга.

ЎҚИНГ:Xiaomi Mi A1: Android 8.1’гача янгиланиш нега тўхтатилди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.