Xiaomi ўзининг смартфони воситасида автомобилни масофадан бошқариб кўрсатди (+видео)

Xiaomi ўзининг смартфони воситасида автомобилни масофадан бошқариб кўрсатди (+видео)

Ўтган ой Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг 5G технологиясига эга Mi 10 Ultra смартфонини тақдим этганди. Нархига арзийдиган флагман бўлишига қарамай, қурилмани, афсуски, Хитойдан ташқарида сотиб олишнинг имкони йўқ.

Нима ҳам дердик, фақат ушбу смартфоннинг имкониятлари томошабини бўлиб қоларканмиз энди. Mi 10 Ultra модели 5G технологиясига эга бўлиб, унда тармоқнинг кечикиш даври 0 га тенг.

Xiaomi Weibo'даги расмий саҳифасига навбатдаги видеони жойлади. Унда профессионал ҳайдовчининг 2,000 миль наридаги пойга йўлагида автомобилни Mi 10 Ultra смартфонидан фойдаланиб масофадан туриб бошқаргани акс этган. Таъкидлаш керакки, машина 2,000 миль наридаги пойга йўлагида жойлашган ва бунда муҳит назорат остида бўлган:

Компанияга кўра, автомобилни масофадан бошқариш минимал кечикиш даври 1 сония бўлган 5G автоном режими орқали амалга оширилган. Автомобилга ҳам айни тармоқда ишлаши учун кичик ўзгартиришлар киритилган ва махсус илова яратилган.

Видеода кўрсатилган пойгада масофадан бошқарилган автомобиль ғолиб бўлган, лекин, афтидан, бу маркетинг ҳийласидан бошқа нарса эмас. Ваҳоланки, агар газ бошқаруви, руль ва узатмалар қутиси тўлиқ ва тўғри назоратга олинса, ҳар қандай оддий смартфон билан машинани масофадан бошқариш мумкин бўлади. Бу эса технологиялар келажаги порлоқ эканини яна бир марта исботлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 туркумининг 300 евродан арзон янги 5G-модели шу ойдаёқ чиқади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.