Xiaomi перископ камерали «Рафаэль» ва «да Винчи» смартфонларини тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  765
  •  19.04.2019 15:17

Xiaomi перископ камерали «Рафаэль» ва «да Винчи» смартфонларини тайёрлаяпти

«Хитойча Apple» олд камераси корпус ичидан чиқувчи смартфон тайёрлаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган. Энди эса шу мавзудаги янги маълумотлар ҳам пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: «Жонли» фото: Xiaomi ходими камераси корпусдан чиқувчи, SD 855 чипли Redmi флагманини «сотиб қўйди»!

XDA Developers ресурсининг хабар беришича, Xiaomi аллақачон перископ камерали камида иккита смартфон тайёрлашга киришган. Уларнинг кодли номи «Рафаэль» (Raphael) ҳамда «да Винчи» (Davinci) эканлиги ҳам аниқланган. Булар ўша, аввалги хабарларимизда Redmi Pro 2 ва Redmi 855 деб номланаётган моделлар бўлса ҳам ажабмас.

Мазкур иккала смартфон ҳам флагман моделлар бўлиши ва Qualcomm Snapdragon 855 процессорлари билан таъминланиши айтилган. Шунингдек, уларнинг селфи-камераси корпус ичидан чиқадиган бўлади. Тасвир аниқлиги камида Full HD+ форматли дисплейга эса дактилоскопик датчик ҳам интеграция қилинади.

Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ РЎЙХАТ: Android 9’гача янгиланадиган ва янгиланган Xiaomi смартфонлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!