Xiaomi Poco F4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Xiaomi Poco F4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Poco F3 ҳақиқатдан ҳам 2021 йилнинг энг яхши смартфонларидан бири бўлди. Нархига нисбатан ажойиб техник жиҳатларни ташкил қилувчи смартфон тақдим этилганидан кўп ўтмай бестселлер моделга айланди. Бир йил ўтиб унинг янги авлоди Poco F4 тақдим этилди.

Бир ой аввал Poco F4 GT модели тақдим этилган эди. Ушбу моделда асосан унумдорликка аҳамият қаратилган, чунки у анча кучли Snapdragon 8 Gen1 чипида ишлайди. Ўтган йилги F3 эса юқори унумдорликка эга бўлган чип билан жиҳозланганлиги учун эмас, балки барча техник кўрсаткичлари барқарор бўлганлиги билан оммалашган эди. Аслида у энг сўнгги чип билан ҳам жиҳозланмаган эди. Янги Poco F4 моделида ҳам худди шу сенерий такрорланади.

 Фото: GSMArena

2022 йил смартфонлар учун омадли келмаяпти. Юқори инфляция, компонентларнинг етишмаслиги, давом этаётган падемия ва турли хил низолар мобил саноатга салбий таъсир ўтказмоқда. Poco F4 модели ҳам худди F3 каби Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланган. Ушбу чип бироз эскирган бўлса-да, ўзининг флагманлик даражасини йўқотмаган.

Янги модель F3'га қараганда Dolby Vision функцияси, яхшироқ оптик стабилизацияга эга 64МП камера ва тезкор 67 ватт қуввлаш технологиясига эга.

F3 каби F4 модели ҳам 120 гертс экран янгиланиш частотаси ҳамда 360 гертс сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватловчи 1080п резолюциядаги 6.67 дюймли Э4 AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей HDR10+ функциясини қўллаб-қувватлайди, янгилик сифатида эса Dolby Vision сертификатига эга бўлди.

Чипсет жиҳатдан ҳам смартфонда ўзгариш бўлмаган. Яъни қурилма 6/128ГБ ва 8/265ГБ хотирага эга бўлган Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланган. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириб бўлмайди.

Янгилик сифатида тезкор хотира LPDDR5 турига ўзгарганини, шунингдек, чипсет энди каттароқ совутиш тизимига эга эканини айтиш мумкин.

 Фото: GSMArena

Орқа панелда жойлаган камералар ҳам F3 моделиникига ўхшаш, аммо ўзгаришлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, асосий камера резолюцияси 64 мегапикселга ошди, бундан ташқари, камера оптик стабилизацияга эга бўлди ҳамда 4K60 кадр/сония форматда видеолар олиши мумкин. 8МП ультракенг камера ўзгарисгсиз қолган бўлса, 5МП телемакро камера 2МП оддий макро камера билан алмаштирилган.

Аккумулятор ҳажми F3 моделиники каби 4,500 мАс, бироқ қувватлаш тезлиги 67 ваттга ошган. Қурилмада стерео динамик, NFC, инфрақизил порт ва ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери мавжуд. Бу жиҳатдан ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Умумий қилиб айтганда, F4 моделини эски F3 билан таққослаганда яққол кўзга кўринадиган ўзгаришни гувоҳи бўлмаймиз. Аммо 400 евро нарх учун қурилма яхши техник кўрсаткичларни тақдим этади.

Poco F4'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.2х76.0х7.7мм, 195г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша, пластик ром; IP53 стандарти.

> Дисплей: 6.67“ AMOLED, 120 гертс частота, HDR10+, Dolby Vision, 1300 нит ёрқинлик (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8250-AC Snapdragon 870 5G (7 nm): Саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1.

>ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, MIUI 13.

> Камера: Асосий камера: 64 МП, f/1.8 1/2.0“, 0.7µм, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2, 119˚; Макро камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: 20 МП, f/2.5, (кенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30fps, [email protected]/60fps; гйро-ЭИС; Селфи камера: [email protected]

> Аккумулятор: 4500 мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси, 100% - 38 дақиқада (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; стерео динамик.

Ушбу техник кўрсаткичлар ва дизайн биз учун таниш, чунки Poco F4 аввалроқ тақдим этилган Redmi K40s моделининг глобал версияси ҳисобланади. Фақатгина Poco модели юқори резолюциядаги асосий камерага эга.

Смартфон яхши техник кўрсаткичларга эга бўлса-да, баъзи бир камчиликларни ҳам айтиб ўтиш зарур. Мисол учун, Galaxy A смартфонлари тўлиқ сувдан ҳимоя стандартига эга бўлса, Poco F4 оддийроқ сувдан ҳимоя стандарти билан чекланган. Шунингдек, смартфонга кераксиз макро камера ўрнига фойдалироқ зум камера ўрнатилганда анча яхши бўлган бўларди.

Қадоқ таркиби

Қурилма сариқ ёзувлари бўлган одатий қора қутида сотилади. Қадоқ таркибидан смартфон билан бирга 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ва аудио жек учун адаптер ўрин олган.

 Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Xiaomi 12S ва Xiaomi 12S Pro смартфонлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!