Xiaomi Pocophone F1 – энг кучли процессорга эга энг арзон смартфон!

  •   DiMaX
  •  4757
  •  25.07.2018 10:36

Xiaomi Pocophone F1 – энг кучли процессорга эга энг арзон смартфон!

Салкам бир ойдан бери Xiaomi корпорациясининг янги бренди – Pocophone ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Ушбу туркумдаги илк смартфоннинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан ташқари, «жонли» видеоси ва суратларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi Pocophone’нинг илк «жонли» видеоси – Face Unlock эвазига бармоқ изи сканеридан воз кечилганми?

Xiaomi Pocophone F1 деб номланган ушбу сирли қурилма ҳақида тобора янги тафсилотлар интернетда тарқалмоқда. Бу мавзуда энг муҳим – смартфон нархи ҳақидаги маълумотни эса машҳур инсайдер Роланд Квандат (Roland Quandt) эълон қилди.

Шунингдек, Роланд Квандт Pocophone F1 смартфонининг экрани хусусида ҳам маълумот берган. Унга кўра, мазкур қурилманинг 5,99 дюймлик дисплейи 2160х1080 пикселли тасвир аниқлигига эга.

Хулласи калом, «хитойча Apple», ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда, Pocophone F1 смартфонини ҳам бозордаги энг арзон нархларда таклиф этади. Инсайдернинг маълум қилишича, Европада унинг 6/64 гигабайтлик тезкор ва доимий хотирага эга бўлган бошланғич модели 420 евро нархида сотилади. Смартфоннинг 6/128 гигабайтлик хотирали варианти учун эса Xiaomi 460 евро сўрайди.

Агарда мазкур маълумотлар расман тасдиқланса, у ҳолда Европа бозорига тақдим этилган энг илғор – Qualcomm Snapdragon 845 чипига эга смартфонлар орасида энг арзони айнан шу Pocophone F1 модели бўлади. Таққослаш учун келтириб ўтиш жоизки, Европада айни шу процессор базасидаги OnePlus 6 флагманининг нархи 520 евродан бошланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’дан «испанча дуэт»: Mi A2 ва Mi A2 Lite тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.