Xiaomi Pocophone F1 флагмани Россияда чегирма билан сотила бошлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  2822
  •  28.08.2018 11:56

Xiaomi Pocophone F1 флагмани Россияда чегирма билан сотила бошлади (+видео)

«Хитойча Apple» ўзининг янги бренд остидаги Pocophone F1 смартфонини ўтган ҳафта Ҳиндистонда расман намойиш этган эди. 27 августдан эса унинг дунё миқёсидаги савдоси ҳам бошланди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi атиги 300 долларлик Pocophone F1 флагманини тақдим этди! (видео)

Xiaomi компанияси, шу жумладан, Pocophone F1 моделининг Россиядаги савдоси бошланиш санасини ва нархини ҳам маълум қилди. Qualcomm’нинг энг илғор процессори – Snapdragon 845 базасидаги ушбу гаджет 30 августдан етказиб берила бошлайди.

Смартфон нархига келсак, 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотирали Pocophone F1 учун компания 23 999 рубль (тахминан 356 АҚШ доллари) сўрамоқда. 6/128 гигабайтлик хотирага эга талқини учун эса 25 999 рубль (салкам 386 доллар) миқдорида нарх белгиланган.

Аммо айни дамда Россиядан олдиндан буюртма бериш орқали Pocophone F1 харид қилувчилар учун чегирма йўлга қўйилган. Mi.com расмий дўконида мана бу ҳавола орқали буюртмани расмийлаштиришда уни 20 999 рублга (деярли 311 долларга) олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Pocophone F1 харидорлари учун Xiaomi’дан хушхабар бор!

Қуйида эса Xiaomi Pocophone F1 моделига бағишлаб тайёрланган расмий видеони томоша қилишингиз мумкин:

Ўзбекистон бозорларига ҳозирча ушбу смартфон етиб келмаган, аммо компаниянинг бошқа кўплаб русумлардаги қурилмаларини бир йиллик расмий кафолат билан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг янгиланган нархлари – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади! (2018 йил 25 август)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.