Xiaomi Pocophone F1 илк «жонли» видеода: уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1541
  •  09.08.2018 09:39

Xiaomi Pocophone F1 илк «жонли» видеода: уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Хитойлик корпорация Ғарб бозори учун ўз смартфонларининг янги – Pocophone брендини рўйхатдан ўтказганидан хабарингиз бор. Ушбу туркумнинг илк вакили – Pocophone F1 ҳақида бир қатор маълумотлар ва «жонли» суратлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 – энг кучли процессорга эга энг арзон смартфон!

Инсайдерлар кеча ушбу смартфоннинг «жонли» видеосини интернетга чиқаришди. Унда Xiaomi Pocophone F1 қадоғи очилиб, жамланмаси кўрсатилган, қурилманинг ўзи ёқиб, созламалари намойиш этилган.

Мана, унга «жонли» видеода илк бор назар соламиз:

Мазкур видео Xiaomi’нинг энг арзон флагмани хусусиятлари ҳақидаги, аввал тарқалган маълумотларни тасдиқлайди. Унинг тақдимоти мана шу ойдаёқ бўлиб ўтиши кутилмоқда, воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг.

Шунингдек, Xiaomi Pocophone F1 смартфонининг AnTuTu бенчмаркида текширилиш жараёни акс эттирилган «жонли» видеолавҳани ҳам сайтимизга жойладик, уни мана бу ерда кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 тақдимотидан аввал савдога қўйилди – «жонли» суратлар, тўлиқ хусусиятлари ва нархи билан танишинг!