Xiaomi Pocophone F2 ҳам тайёр – у аллақачон Geekbench’да имтиҳон топширди!

  •   DiMaX
  •  1452
  •  29.12.2018 12:08

Xiaomi Pocophone F2 ҳам тайёр – у аллақачон Geekbench’да имтиҳон топширди!

«Хитойча Apple» ўзининг иккинчи авлод арзон флагмани – Pocophone F2 моделини 25 декабрда тақдим этади, деган хабарлар чиққанди. Аммо ўша куни Xiaomi бошқа смартфонини янги конфигурцияда, «ўқ ўтмас» талқинда намойиш этди.

ЎҚИНГ: Pocophone F2 ўрнига янги версияда Pocophone F1 тақдим этган Xiaomi барибир Mi Play билан рекорд ўрнатди

Аммо Pocophone F2 ҳақидаги гап-сўзлар ҳам асоссиз эмас экан – Xiaomi аллақачон бу моделини ҳам тайёрлаяпти! Компания уни расман тақдим этишдан аввал Geekbench сервисида текшириб кўрди. Мана, унинг натижалари билан танишинг:

Кўриб турганингиздек, Geekbench’да янги смартфон якка ядроли тестда 2321 балл, кўп ядролисида эса 7564 балл олган.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Бенчмарк маълумотлар базасида сақланиб қолган ахборотларга кўра, Pocophone F2 смартфонига Android 9 Pie операцион тизим талқини ўрнатилган. Аммо унга Snapdragon 845 процессори ва 6 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатилгани ғалати. Чунки 2018 йилнинг августида намойиш қилинган оригинал Pocophone F1 моделида ҳам айни шу чип ва айнан шунча ҳажмли «оперативка» қўлланган.

Инсайдерлар тарқатган хабарларга кўра, Pocophone F2 смартфонида Qualcomm’нинг энг янги ва кучли – Snapdragon 855 процессори қўлланиши керак. Эҳтимол, Geekbench’да унинг ҳали якунига етмаган намунаси текширилиб кўрилгандир.

Дарвоқе, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи Xiaomi Pocophone F1 моделининг 128 гигабайтлик доимий хотирага эга талқинини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 2 769 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Шунингдек, «Хитойча Apple»нинг бошқа бир қатор смартфонларини ҳам 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!