Xiaomi президенти янги рекордчи – 48 МПлик камерали смартфонини кўрсатиб, тақдимот вақтини ҳам айтди!

  •   DiMaX
  •  1724
  •  06.12.2018 16:17

Xiaomi президенти янги рекордчи – 48 МПлик камерали смартфонини кўрсатиб, тақдимот вақтини ҳам айтди!

Кейинги йилларда турли маҳсулотлари билан ўзини кўрсатиб келаётган Xiaomi компанияси энг юқори аниқликка эга – нақ 48 мегапикселлик камерали смартфон тайёрламоқда. Унинг айнан қайси модел эканлиги борасида турли маълумотлар мавжуд – бу Mi 9 ёки Mi 8s флагмани бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 сертификатланди – 48 МПлик уч модулли камера, Snapdragon 8150 чипи ва бошқа маълумотлар

Компания президенти Линь Бинь (Lin Bin) бугун Weibo тармоғида унинг суратини эълон қилди. Аниқроғи – бу «жонли» расмда яхлит смартфоннинг ўзи эмас, балки унинг фақат камера блоги, шундаям бир қисмигина акс этган. Унда камера сенсорининг бир чеккаси, фоточақноқ ва унинг 48 мегапикселли эканлиги ҳақидаги ёзув кўринади, холос:

Афтидан, «хитойча Apple» ушбу камерофони билан Nokia брендининг бу борадаги рекордини «синдириш»ни ният қилган: унинг 808 PureView смартфони энг юқори аниқликда – 41 мегапикселлик камерага эга.

ЎҚИНГ: Nokia яна бир афсонавий брендни «тирилтирмоқчи»

Линь Бинь ушбу рекордчи смартфон ҳақидаги тафсилотларни маълум қилмаган, фақат унинг 2019 йил январида тақдим этилишини айтган, холос. Кейинги йилларда смартфонсозликда пайдо бўлган трендларга қараганда, Xiaomi’нинг бу қурилмаси икки ёки ҳатто уч модулли бош камерага эга бўлади.

Умуман олганда, 48 мегапикселлик камерали смартфоннинг қайси нарх тоифасига ҳамда Redmi ёки Mi туркумига оид бўлиши ҳам ҳозирча номаълум. Xiaomi’нинг флагман моделлари шундоқ ҳам кўплигини ҳисобга олиб, таҳлилчилар унинг ўрта нархли смартфон бўлишини ҳам тахмин қилишмоқда.

Масалан, Samsung’нинг тўрт модулли бош камерага эга Galaxy A9 модели ҳам ўрта нарх тоифасига мансуб бўлиб, Xiaomi’нинг ушбу гаджети унга асосий рақиб бўлиши кутилаётир. Дарвоқе, Galaxy A9 яқинда Terashop.uz интернет-дўконимизга етиб келган, унинг кўк ёки пушти корпусдаги, 6/128 ГБ хотирали талқинини 4 355 000 сўм эвазига онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!