Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

  •   DiMaX
  •  1393
  •  29.10.2018 10:21

Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Хабарингиз бор – ўтган ҳафта «хитойча Apple» ўзининг кўп томонлама рекордчи Xiaomi Mi Mix 3 флагманини расман намойиш этганди. Тақдимот маросимида компания ходимлари ушбу смартфон ҳамда Huawei P20 Pro олган суратларни ўзаро таққослаб, ўзининг янги флагмани Huawei камерофонидан ҳам зўр расмга олишини таъкидлаганди.

ЎҚИНГ: Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Кейинроқ хитойлик техногигант ўз юртдоши бўлган ушбу компаниянинг мазкур даъвосига қарши фикр билдирди. Huawei Devices ижрочи директори Ричард Ю (Richard Yu) бу ҳақда сўз юритар экан, Huawei P20 Pro моделидан фақатгина ўзларининг янги флагмани ўзиб кетиши мумкинлигини айтган. Бу билан яқиндагина тақдим этилган Huawei Mate 20 Pro смартфонига ишора қилган.

«Кўз илғайдиган келажакда бирорта смартфонсоз камера сифати бўйича Huawei P20 Pro’дан ўзиб кетадиган қурилма тайёрлай олмайди. Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Аслида ҳам, профессионал DxOMark сервиси рейтингида ҳалиям Huawei P20 Pro етакчи бўлиб турибди, Xiaomi Mi Mix 3 эса тўртинчи ва бешинчи ўринларни Samsung Galaxy Note 9 билан бўлишиб олган.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз: сиз ҳам Xiaomi смартфонингизда чиройли суратлар оладиган бўлсангиз, Xiaomi Photographic Challenge танловида иштирок этиб, 10 000 долларгача соврин ютиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Huawei компанияси эса Mate 20 Pro камерасини ҳам аллақачон DxOMark сервисида текшириб кўрган, аммо фақат унинг натижаси ўта юқори бўлганини айтиб, аниқ рақамларни ҳозирча эълон қилмай турибди. Афтидан, бошқа бирорта смартфонсоз ўзининг янги флагмани камерасини мақтагач, хитойлик техногигант Mate 20 Pro натижаларини кўрсатиб, дарҳол унинг «оғзини ёпиш»ни кўзламоқда.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда Huawei ҳамда Xiaomi компанияларидан ташқари Apple, MDC, Meizu, Nokia, Philips ва Samsung сингари смартфонсозларнинг турли моделлардаги маҳсулотларидан танлаб, онлайн усулда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Black Shark, Pocophone F1 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 25 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!