Xiaomi Purely: тоза ҳаво – танга даво

Xiaomi Purely: тоза ҳаво – танга даво

Хитойнинг Xiaomi компанияси Purely номли гаджетни намойиш қилди. Бу на смартфон ва на планшет, ҳатто мобиль қурилмаларга тегишли аксессуар ҳам эмас. Xiaomi Purely шунчаки организмни ифлосланган ҳаводан ҳимоя қилишга мўлжалланган инновацион ниқоб. Сир эмас, сўнгги йилларда Хитойдаги бир қанча шаҳарларда саноат ва бошқа омиллар туфайли ҳавонинг ифлосланиш даражаси кескин кўтарилиб кетган.

Xiaomi Purely созланган ҳаво тозалагичга эга, гаджет диаметри 2,5 мк бўлган атмосфер ифлосликларни ўтказмаслик мақсадида бир қатор фильтрлар билан жиҳозланган. У юқори сифатли полиэстрдан тайёрланган бўлиб, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича ниқобнинг самарадорлиги 99%ни ташкил этади.

khau_trang_loc_khong_khi_xiaomi_03_eknn

Ниқобнинг самарадорлигини янада ошириш учун ҳаво тозалагич учта ишлаш режимига эга кичик вентилятор билан кучайтирилган. У microUSB слоти ёрдамида зарядланиб, 8 соат давомида ишлайдиган батареядан қувватланади. Xiaomi Purely 13 доллар нархида Хитойда сотувга чиқди. Оғирлиги бор-йўғи 50 грамм.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.