Xiaomi қаерда 2 суткада 1 млн дона смартфон сотганини айтди

Xiaomi қаерда 2 суткада 1 млн дона смартфон сотганини айтди

Xiaomi шу кунларда бошқа мамлакатларда мобил савдони ривожлантиришга катта сармоя ажратмоқда. Хусусан, жаҳоннинг Хитойдан кейинда турувчи йирик смартфон бозори бўлган Ҳиндистонда бу бренднинг маҳсулотлари оммабоп ҳисобланади.

Xiaomi куни кеча смартфон сотиш бўйича ўрнатилган янги рекордни маълум қилди. Бу натижага ҳиндистонлик харидорларнинг хизмати сингган. Яъни, компания мазкур мамлакатда 48 соат ичида 1 миллион дона смартфон сотишга муваффақ бўлган.

Яъни, Xiaomi мамлакат бўйлаб ҳар дақиқада 300 донадан турли моделдаги гаджетларни сотишга эришган. Уларнинг орасида Redmi туркуми, хусусан, Redmi Note 4, Redmi 4 ва Redmi 4A моделлари жуда оммабоп. Компания ўзининг натижалари билан фахрланиб, бу натижа ўзининг маҳсулотларига бўлган ишонч ва эътирофнинг тасдиғи эканини билдирган.

Таҳлилларга кўра, Ҳиндистонда ҳар 3 нафар мобил гаджет фойдаланувчиларидан 2 таси смартфон хариди учун $180 доллардан ошиқ маблағ сарф қилмайди. Бу эса ҳамёнбоп моделлари билан танилган Xiaomi учун айни муддао.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.