Xiaomi қандай қилиб 1 ойда 1 млн дона Redmi 4 сотгани айтилди

Xiaomi қандай қилиб 1 ойда 1 млн дона Redmi 4 сотгани айтилди

Xiaomi компанияси энг арзон Redmi 4 смартфонини Ҳиндистонда сотувга чиқарганига бир ой бўлди. Бренд шу давр ичида мазкур моделдан 1 миллион дона сотганини маълум қилмоқда. Amazon онлайн дўконининг Ҳиндистондаги бўлинмаси орқали сотилаётган смартфон 108 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Xiaomi Redmi 4 девайсининг энг арзон талқини 5 дюймли HD (1280 x 720 пикселли) дисплей, 1.4 Ггц частота тезлигига эга 8 ядроли Snapdragon 435 процессори, 2 гигабайтли тезор хотира, 13 мегапикселли ва LED фоточақноқли бош камера ҳамда 5 мегапикселли олд камера, 4100 мА соат электр сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган.

Смартфон алоқанинг Wi-Fi, GPS, Bluetooth, 3G ва 4G тармоларида ишлайди, унда инфарқизил нурли датчик ва бармоқ излари сканери, бошқа замонавий датчиклар мавжуд. Барча талқинларга 32 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Бу хотирани microSD бўлмачаси орқали 128 ГБ.гача катталаштириш мумкин.

Картинки по запросу Redmi 4 India

2 сим-картали Xiaomi Redmi 4 Android 6.0.1 операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Маркетологларнинг фикрича, смартфоннинг бу даражада яхши сотилаётгани нафақат унинг арзонлиги, балки онлайн платформа орқали сотилаётгани билан ҳам боғлиқ. Қизиқ жиҳати, электрон тармоқда 108 доллардан сотилаётган гаджет офлайн дўконларда 120 доллардан сотилмоқда.

Шунингдек, Xiaomi Redmi 4’нинг 4 ГБ доимий хотира талқини 170 АҚШ долларига баҳоланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!