Xiaomi қўш камерали Mi 5X смартфонини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  2759
  •  26.07.2017 17:29

Xiaomi қўш камерали Mi 5X смартфонини тақдим этди

«Хитойча Apple» дея таърифланувчи бу компания бугун ўрта нарх доирасидаги Mi 5X қурилмасини намойиш қилди. Бу хусусда GSMArena.com нашри хабар бермоқда.

Mi 5X корпуси металлдан бўлиб, уч хил: кул ранг, тилларанг ва пушти рангларда тақдим этилмоқда. Смартфоннинг орқа панелида дактилоскопик сканер жойлашган.

Мазкур гаджетнинг қўшалоқ объективли камераси худди Mi 6 флагманидаги каби ишлайди. Ундаги иккинчи модуль тасвирни катталаштириш ҳамда орқа фонни хиралаштирган ҳолда портрет-суратлар олиш учун қўлланади.

Xiaomi ушбу маҳсулотига 1 499 юань (тахминан 220 АҚШ доллари ёки 190 евро) нарх белгилаган. Аввал хабар берганимиздек, ишлаб чиқарувчи сайтида аллақачон унга 200 мингдан ошиқ олдиндан буюртма тушган.

Mi 5X смартфонининг хусусиятлари:

Дисплей: 5,5 дюймлик.

Экран сиғими: 1920×1080 пикселли.

Процессор: Snapdragon 625.

Камера: қўшалоқ, 12 + 12 Мп.

Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички.

Аккумулятор: 3080 мА/соат.

Операцион тизим: MIUI 9 қобиғидаги Android 7 Nougat.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!