Xiaomi R1 янги смартфонлар туркумини бошлаб беради

Xiaomi R1 янги смартфонлар туркумини бошлаб беради

Инсайдерлар тарқатаётган маълумотларга кўра, Xiaomi айни пайтда янги смартфонлар туркумини тақдимотга тайёрламоқда. Шу билан бирга, бу туркумнинг илк вакили бўлган Xiaomi R1 моделининг суратлари ҳам чоп этилган. Унинг Xiaomi Mi R1 номи билан сотувга чиқарилиши ҳам маълум бўлган.

Xiaomi R1/Mi R1 яхлит металл корпус, томонлар нисбати 18:9 га тенг дисплей, юпқа рамка, USB Type-C портига эга бўлади. Ҳозирча тақдимот вақти маълум бўлмаса ҳам, унинг $230 доллардан сотувга чиқарилиши айтилмоқда.