Xiaomi раҳбари 10 ядроли процессорга эга смартфон номини маълум қилди

Xiaomi раҳбари 10 ядроли процессорга эга смартфон номини маълум қилди

Хитойнинг Xiaomi компанияси бош директори ва таъсисчиси Лей Цзюнь (Lei Jun) компания 10 ядроли MediaTek Helio X25 процессори билан таъминланган Redmi Pro смартфонини намойишга тайёрлаётганини маълум қилди.

Мазкур процессорнинг маълумотларни қайта ишлаш кластери миқдори 3 та бўлади: 2,5 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 2 ядроли Cortex-A72 ҳамда 1,55 ва 2,0 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 4 ядроли Cortex-A53. График-тасвир учун эса 850 МГц частота тезлигигача ишлайдиган Mali-T880 MP4 аппарат платформаси жавобгар бўлади.

Xiaomi шу билан бирга, Redmi Pro  смартфонининг метал корпусга эга бўлиши, унинг 2 та бош камералар билан таъминланишини эълон қилган. Маълумотларга кўра, гаджет 12 мегапикселли Sony IMX260 ва ISOCELL S5K2L1 замонавий сенсорларига эга бўлади.

Янги мобиль алоқа воситасида 5,5 дюймли, сиғими 1920 × 1080 пиксель бўлган (Full HD формат) OLED-дисплей татбиқ этилади.  Xiaomi смартфоннинг 4 ва 6 Гбайт оператив хотира, 64 ГБ ва 128 ГБ талқинларини ишлаб чиқаради.

Гаджет Android 6.0 Marshmallow операцион тизимининг мослаштирилган MIUI 8 талқинида ишлайди.

Redmi Pro алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (2,4 / 5 ГГц) ва Bluetooth 4.1, GPS/ГЛОНАСС технологияларини қўллаб-қувватлайди. Унда бармоқ излари сканери, сиғими   3700 мА·соат аккумулятор мавжуд бўлади.

Redmi Pro мобиль алоқа аппарати 27 июль куни намойиш этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!