Xiaomi раҳбари ҳали номаълум бўлган Mi 8X смартфони билан «қўлга тушди»! («жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  3145
  •  07.08.2018 08:09

Xiaomi раҳбари ҳали номаълум бўлган Mi 8X смартфони билан «қўлга тушди»! («жонли» суратлар)

«Хитойча Apple» май ойининг сўнгидаги анжуманида ўзининг юбилей смартфони – Mi 8, шунингдек унинг Mi 8 SE ва Mi 8 EE моделларини расман тақдим этганди. Ушбу қурилмалар аллақачон бозорга ҳам чиқарилган ва ҳатто нуқсонлари борлиги ҳам аллақачон аниқланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8’да «ишкал» чиқди: энг муҳим функцияси умуман ишламас экан!

Аммо Xiaomi ушбу серияда яна битта русумда смартфон тайёрлаган ва уни ҳали жамоатчиликка маълум қилмагани кечагина фош бўлди. Нафақат ошкор бўлди, балки Mi 8X деб номланувчи бу девайснинг бирданига бир нечта «жонли» суратлари ҳам тарқалди. Мана, улардан бири:

Кўриб турганингиздек, ушбу смартфоннинг орқа панелида бармоқ изи сканери йўқ. Демак, Mi 8X моделида дактилоскопик датчикни бевосита экраннинг ўзига интеграция қилган бўлиши мумкин, зеро, уни «Home» тугмасига ўрнатадиган замонлар ўтиб кетган. Шунингдек, янги қурилмада 3D Face – тўлақонли юз сканери маавжудлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: 30 июлда Xiaomi'нинг энг қиммат смартфони сотувга чиқарилди

Қўш камерали бу гаджет корпусининг ўлчамлари ҳам ихчамроқдек кўринади. Бу расмдаги смартфонни шунчаки хитойча қалбаки айфонлардан бири, дея эътироз билдирувчилар ҳам бўлди, аммо қуйидаги суратда Xiaomi бош директорининг қўлида айни шу девайс борлигига нима дейсиз!?

Манбанинг таъкидлашича, Mi 8X ҳам, худди Mi 8 SE модели сингари, Snapdragon 710 процессорига асосланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8 SE сотувга чиқарилди

Шунингдек, Mi 5X ҳамда Mi 6X русумли смартфонлар якунда Mi A1 ва Mi A2 учун асос бўлганини ҳисобга олсак, янги смартфон дунё бозорига Mi A3 номи билан чиқиши ҳам мумкин.

Xiaomi Mi 8X техник жиҳатлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ, фақат унинг кодли номи Comet эканлиги маълум. Шунингдек, бу смартфон юқори қисми «кемтик»ли AMOLED-дисплейга эга бўлиши ҳамда у Always-On Display технологиясини қўллаб-қувватлаши ҳам айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8 -- iPhone X ярим нархида!

Корпорация ўзининг бу қурилмасига 3000 мА/соатлик аккумулятор ўрнатиши ҳам маълум. Кузатувчилар фикрича, мазкур батарея Quick Charge 3.0 ёки ундан ҳам янги талқиндаги тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлади.

Mi 8X, табиийки, иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди, яна унда инфрақизил порт бўлиши, лекин NFC модули бўлмаслиги ҳам айтилмоқда. Android 8.1 Oreo талқини базасидаги MIUI прошивкасига эга бу янги моделини Xiaomi жорий йилнинг сентябрида тақдим этиши мумкин. Ҳатто унинг нархи ҳам тахмин қилинмоқда – янги смартфон 315 доллар атрофида сотилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Қайси Xiaomi смартфони биринчи бўлиб Android P’гача янгиланади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!