Xiaomi раҳбари «жонли» кўрсатди: Mi 8 Youth эмас, Mi 8 Lite экан, у аллақачон сотувга қўйилган!
Кейинги кунларда Xiaomi компаниясининг энг катта қизиқиш билан кутилаётган иккита девайси – Mi 8 Youth ҳамда Mi 8 Screen Fingerprint Edition русумли смартфонлардир. Аммо энди булардан биринчиси бошқачароқ – Xiaomi Mi 8 Lite номи билан чиқарилиши маълум бўлди.
Компания асосчиси ва ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ўзининг Weibo тармоғидаги саҳифасида Xiaomi Mi 8 Lite девайсининг «жонли» расмини эълон қилди. Унда икки хил – градиент (жилодор) пушти ва градиент мовий тусли корпуслардаги смартфонлар кўрсатилган.
Шунингдек, айни шу аппаратнинг камерасида тунда олинган суратлар ҳам эълон қилинган:
Бундан ташқари, ҳали тақдим этилмасидан аввал Giztop онлайн дўконида Xiaomi Mi 8 Lite учун олдиндан буюртма олиш ҳам бошланган. Смартфон қора, мовий, тилларанг ва оқ корпусли вариантларда сотувга қўйилган. Унинг 4/32 гигабайт хотирали версияси учун 299 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган.
Xiaomi Mi 8 Lite ҳамда Xiaomi Mi 8 Screen Fingerprint Edition смартфонлари, шунингдек компаниянинг «сунъий онг»ли янги «ақлли» будильниги бир неча соатдан сўнг расман тақдим қилинади.