Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

  •   DiMaX
  •  2653
  •  12.02.2020 18:13

Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

Galaxy Unpacked 2020 кўргазмаси Galaxy Z Flip тақдимоти билан бошлангани, яна Galaxy Buds+ қулоқчини намойиш этилгани ҳақида ёзгандик. Samsung унда Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Бу смартфондан олсангиз, смарт-соат, симсиз қулоқчин ва ғилоф ҳам қўшиб беришади! (+видео)

Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) ушбу тақдимотни изоҳлар экан, Samsung Galaxy S20 флагманини Xiaomi Mi 10’дан «камида 400 долларга қиммат», деган. Samsung флагманининг бошланғич версияси 999 долларга нархланганини ҳисобга олсак, Xiaomi Mi 10 бошланғич нархи 599 доллардан ошмаслиги аниқ бўлди. Агарда миш-мишлар рост бўлиб чиқса, 8/128 гигабайтлик бошланғич версиядаги Xiaomi Mi 10 ундан ҳам арзон бўлиши керак.

Шунингдек, бугун Xiaomi ушбу флагмани ҳақида янги маълумотларни расман ошкор этди. Унга кўра, Xiaomi Mi 10 симли усулда 50 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади, симсиз усулда эса бу флагман 30 ваттлик тезкор зарядланади. Бундан ташқари, бошқа қурилмаларга у 10 ваттлик технология асосида симсиз усулда қувват юборишга қодир.

Яна бошқа маълумотга кўра, Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro смартфонлари Android 10 операцион тизими базасидаги MIUI 11+ график қобиғига эга илк моделлар бўлади.

ЎҚИНГ: Mi 10’ларни қўятуринг, Xiaomi яна бир «бомба» смартфон тайёрлаяпти! (+«жонли» расмлар)

Шунингдек, Xiaomi Mi 10 аккумуляторининг ток сиғими аввалги хабарларда айтилганидек 4000 эмас, балки нақ 4500 мА/соатга тенг эканини ҳам компания расман маълум қилган.

Xiaomi компанияси, бундан ташқари, Mi 10 экранида тасвир янгиланиш частотаси 90 герцга, сенсор қаватининг сўров частотаси эса 180 герцга тенг эканини маълум қилган. Шунингдек, унинг рекорд даражада митти камера модулига эга смартфон эканини айтиб ҳам мақтанган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10’ларнинг РАСМИЙ нархлари: афсуски, эрта қувонибмиз!..

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!