Xiaomi раҳбари «ўз компаниясига хиёнат» билан қўлга тушди!

  •   DiMaX
  •  6847
  •  13.05.2020 17:00

Xiaomi раҳбари «ўз компаниясига хиёнат» билан қўлга тушди!

Лей Цзун (Lei Jun) номи сизга яхши таниш – у «Хитойча Apple» асосчиси ва айни дамда бош директори ҳисобланади. Мазкур тадбиркор кўпинча янги Xiaomi ва Redmi смартфонларини ижтимоий тармоқларда фаол тарғиб қилади.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ РЎЙХАТ: MIUI 12’гача янгиланувчи 32 моделдаги смартфон

Аммо куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида пост чиқараётиб, Лей Цзунь битта эҳтиётсизликка йўл қўйган. Унда топ-менежер шунчаки ўзи харид қилган китоблар ҳақида ёзган, аммо гап бошқа ёқда. Weibo тармоғи ҳар бир постнинг қандай смартфонда ёзилганини акс эттириб қўяди. Xiaomi бош директори эса... iPhone ишлатар экан!

Табиийки, бунга Лей Цзунь обуначилари, айниқса «Хитойча Apple» мухлислари норозилик билдиришган. Улар компания бош директорини ҳатто «Xiaomi’га хиёнат қилди!» дея айблашган.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

Яхшиямки, компаниянинг Xiaomi Industry Investment бўлинмаси ҳамкори Пан Цзютан (Pan Jiutang) унинг жонига оро кирди. У топ-менежерни ҳимоя қилиб, рақобатчиларнинг смартфонларини ишлатиш – одатий ҳол эканини, улардан нималарнидир кўриб, кейин ўз маҳсулотларига жорий этиш мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Huawei корпорацияси Apple смартфонларини ишлатаётган ўз ходимларига жарима, маошдан кесиш ва ҳатто ишдан бўшатишгача бўлган жазоларни жорий этган. Шунда ҳам улардан айримлари бехосдан, Huawei компаниясининг Twitter’даги расмий саҳифасида байрам табригини iPhone’дан ёзишган ва бунинг эвазига бир нечтаси қаттиқ жазоланган!

ЎҚИНГ: Samsung’нинг «орқасидан пичоқ уришди»: «миллий бойлик»ни хитойликларга сотган тўққиз кишига жиноий иш очилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!