Xiaomi раҳбари ЎЗ МАОШИДАН бир миллиард долларини хайрияга сарфлаяпти: унинг даромади қанча ўзи?

  •   DiMaX
  •  1096
  •  11.04.2019 16:42

Xiaomi раҳбари ЎЗ МАОШИДАН бир миллиард долларини хайрияга сарфлаяпти: унинг даромади қанча ўзи?

Йирик компанияларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи, даромадлари жамоатчиликнинг эътиборида бўлади. Шунингдек, уларнинг раҳбарлари қанча маош олиши ҳам кўпчилик учун қизиқ.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Гонконг нашрлари куни кеча Xiaomi корпорациясининг раҳбарлари қанча маош олишлари ҳақидаги маълумотни ошкор этишган. Маълум бўлишича, унинг бош директори йилига бир ярим миллиард АҚШ доллари атрофида маош олар экан! Компаниянинг ундан кейинги бешта раҳбари оладиган маошнинг умумий миқдори шунга тенг келади, дейилади хабарларда.

Оммавий ахборот воситаларининг сўровига жавобан Xiaomi шуни тасдиқлаганки, бош директор Лей Цзунь (Lei Jun) чиндан ҳам ойига бир миллиард юан (тахминан 150 миллион АҚШ доллари) миқдорида маош олади. Корпорация раҳбарларига деярли барча иш ҳақлари акциялар кўринишида тўланади.

Чаккимас, а? Энди иккинчи хабарга назар соламиз...

Xiaomi компанияси Гонконг фонд биржасига тақдим этган ҳужжатга кўра, компания асосчиси ва бош директори Лэй Цзунь яқинда бир миллиард долларга яқин бонус олган. Яъни, йил якунларига кўра унга, Xiaomi равнақига қўшган ҳиссаси учун 636,6 миллионта акция тақдим этилган. Жорий йилнинг 9 апрель ҳолатига кўра эса ушбу бонус акцияларнинг нархи 961 миллион АҚШ долларига тенг келади.

Корпорациянинг баёнотида айтилишича, Лэй Цзунь ушбу бонуснинг барчасини – солиқларини тўлаганидан ортган қисмини бутунлай хайрия мақсадларига йўналтиришга расман ваъда берган! Ярим йиллик маошидан ошиқ маблағни хайрияга сарфлаяпти, қойилмисиз?

ЎҚИНГ: Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!