Xiaomi раҳбари Redmi K30 тақдимоти ҳақидаги баҳсларга нуқта қўйди

  •   DiMaX
  •  1170
  •  19.11.2019 11:46

Xiaomi раҳбари Redmi K30 тақдимоти ҳақидаги баҳсларга нуқта қўйди

Хитойда бугун дастурчиларнинг MIDC 2019 конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Xiaomi раҳбари Лей Цзунь (Lei Jun) компаниянинг Redmi K30 смартфони ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

ЎҚИНГ: Redmi арзон смартфонларининг аввал айтилмаган бир сири очилди

Шу пайтгача тарқалган хабарларда арзончи бренднинг ушбу 5G-флагмани келаси йил чиқиши айтилаётган эди. Лей Цзунь эса бу борадаги баҳсларга нуқта қўйди: унинг расман маълум қилишича, Redmi K30 кейинги ойдаёқ намойиш этилади.

Шунингдек, у кейинги йил компания 5G тармоғини қўлловчи камида ўнта смартфон чиқармоқчи эканини ҳам тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: MIUI 11 учинчи тўлқинда эски моделлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларга тарқатилади

Xiaomi раҳбарининг баёнотидан сўнг яна бир масалага эътибор қаратиш лозим бўлиб қолди. Яъни, Redmi K30 моделининг «электрон юраги» MediaTek MT6885 бўлиши айтилаётган эди. Мазкур чипсет эса 26 ноябрда расман тақдим этилади; демак – шунда Redmi K30 ҳақида қўшимча маълумотлар маълум қилиниши мумкин.

Яна бир версияга кўра, Redmi K30 моделида MediaTek эмас, балки Qualcomm чипсети қўлланади; масалан, @AndroidSaint никли инсайдер Twitter’да шундай деган. Агарда бу тўғри бўлиб чиқса, Redmi брендининг биринчи 5G-смартфони янада харидоргир бўлиши аниқ.

Хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим Xiaomi телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман: «Бу смартфонни кутмай қўяверинг!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.