Xiaomi раҳбарияти кутилганидан ҳам зўр чиққан янги арзон флагмани учун узр сўради

  •   DiMaX
  •  4968
  •  26.08.2020 08:48

Xiaomi раҳбарияти кутилганидан ҳам зўр чиққан янги арзон флагмани учун узр сўради

«Хитойча Apple» ўзининг ўн йиллик юбилейида арзончи бренднинг энг зўр флагмани – Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) ҳам тақдим этилган эди. Биз унинг «ичак-човоғини ағдариш» жараёни айнан Redmi K30 Ultra’да суратга олиб кўрсатилган видеони ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Янги рекорд ўрнатган Redmi K30 Ultra ичини очиб, Redmi K30 Pro билан таққослаб кўришди

Хитойликлар компаниянинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra (хитойча версияда – Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition) моделидан ҳам кўра Redmi брендининг флагманини кўпроқ харид қилишмоқда. Вазият шу даражага етдики, Redmi K30 Ultra’ни дўконлардан топиш ҳам муаммога айланиб қолди.

Ушбу дефицит ҳолати учун Xiaomi вице-президенти ва Redmi брендининг директори Лу Вейбинг (Lu Weibing) оммавий тарзда – Weibo ижтимоий тармоғи орқали узр сўради. Топ-менежернинг таъкидлашича, Redmi K30 Ultra моделини компания «улкан самимият ила» тайёрлаган ва унинг оммалашувига бошиданоқ амин бўлган; лекин амалда унинг оммабоплиги барча кутилмалардан ошиб кетган.

Шу билан бирга, у вазиятни ўнглаш учун Redmi K30 Ultra сотилиш стратегиясига сал ўзгариш киритилганини эълон қилди. Унга кўра, мазкур флагманнинг тезкор/ички хотираси 8/512 гигабайтлик вариантидан олмоқчи бўлганлар энди тўлиқ нархини тўлаган ҳолда олдиндан буюртма қиладилар, смартфонни етказиб бериш эса 14 кундан сўнг бошланади.

Флагманнинг 6/128 ҳамда 8/128 гигабайтлик вариантларининг савдоси эса тегишлича 1 ва 8 сентябрдан давом эттирилади. Асосийси – компания раҳбари Redmi K30 Ultra моделининг ишлаб чиқарилиш ҳажмини янада ошириш учун қўлидан келадиган ҳамма ишни қилишга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra кушандаси – Realme X7 Pro ҳам тайёр: тақдимот куни, «жонли» сурат ва хусусиятлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.