Xiaomi рақиби ҳали чиқмаган Snapdragon 888 Pro асосида флагман тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  437
  •  28.04.2021 13:52

Xiaomi рақиби ҳали чиқмаган Snapdragon 888 Pro асосида флагман тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

«Хитойча Apple» бир неча марта Qualcomm компаниясининг янги процессорларини ўз смартфонларида биринчи бўлиб қўллаётганини айтиб мақтанган. Масалан, америкалик чипсознинг Snapdragon 888 русумли флагман чипсети Xiaomi Mi 11 туркумида дебют қилган.

ЎҚИНГ: Атиги 400 доллардан бошланувчи «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X ҳамда Snapdragon 888 чипли Mi 11X Pro чиқди (+видео)

Xiaomi’нинг бу борадаги лидерлигига унинг янги рақиби – Honor чек қўймоқчи. к на рынке смартфонов. Яқинда Huawei корпорацияси таркибидан алоҳида бўлиб ажралиб чиққан ушбу компания ҳозирда Honor 50 туркумидаги смартфонларини тақдимотга тайёрлаяпти.

Қуйида шулардан бирининг «жонли» расмини кўрамиз:

Тахминларга кўра, бу – Honor 50 Pro+ моделидаги флагмандир.

ЎҚИНГ: Машҳур «устабузармон» 2021 йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона ўйин смартфонини эълон қилди (+видео)

Булардан ташқари, Honor америкалик чипсознинг навбатдаги флагман процессори – Snapdragon 888 Pro базасидаги дунёдаги илк смартфонни ҳам намойиш этмоқчи. Тўғри, ҳозирча бу чипсет ҳақида Qualcomm’нинг ўзи ҳам расман маълумот бергани йўқ. Аммо инсайдерлар унинг шу номда маҳсулот тайёрлаётгани ва жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилажак флагман смартфонларда қўлланишини айтишмоқда.

Snapdragon 888 Pro чипли гаджетлардан биринчисини айнан Honor чиқариши кутилмоқда, аммо унинг айнан қайси модел бўлиши номаълум. Эҳтимол, бу қайишқоқ экранли Honor Magic 3 букламафони бўлиб чиқар.

ЎҚИНГ: ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!