Xiaomi расман: «Бу смартфонни кутмай қўяверинг!»

  •   DiMaX
  •  2474
  •  18.11.2019 09:37

Xiaomi расман: «Бу смартфонни кутмай қўяверинг!»

«Хитойча Apple» аввалроқ намойиш қилган иккита – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонлари дунё бўйлаб жуда оммалашган. Компания ҳатто булардан иккинчисининг Terminator талқинини чиқариб, янада арзон сота бошлаган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8T намойиш қилинди – унинг оддий Redmi Note 8’дан фарқлари қандай?

Шу билан бирга, кейинги кунларда тарқалган хабарларга кўра, Redmi Note 8 Pro (сотиб олиш) моделининг янгича – Snapdragon 730G процессорли талқинини ҳам чиқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Бироқ куни кеча уларни Xiaomi India маркетинг бўйича директори расман рад этди.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Gadgets360 нашрининг Snapdragon 730G чипли Redmi Note 8 Pro чиқиши ҳақидаги хабарига у «Йўқ!» дея жавоб ёзган.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда антиқа гаджет тақдим қилди

Лекин барибир Xiaomi мазкур чипсет базасида телефон тайёрлаётгани аниқ. Унинг бозорга айнан қандай ном билан тақдим этилиши ҳозирча номаълум, аммо кўпчиликнинг тахминича, бу Pocophone F2 флагмани бўлади. Биз унинг «жонли» расми ҳамда Geekbench’даги текшируви натижасини эълон қилганмиз.

Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим смартфонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон сотувга чиқди – нархлари инсоф доирасида!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.