Xiaomi расман Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra'нинг тақдимот санасини айтди

Xiaomi расман Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra'нинг тақдимот санасини айтди

Кеча Xiaomi “Mega Launch“ тақдимотини ўтказмоқчи эканлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Бугун компания тақдимотда Mi 11 Pro ваMi 11 Ultra смартфонлари таништирилишини маълум қилди.

Афишада Mi 11 Lite ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Чунки Lite версияси Хитойда турли хил ном остида сотилади. Mi 11 Lite кейинчалик тақдим қилиниши мумкин.

Weibo постида Xiaomi иккита янги телефон “Энг яхши Android смартфони“ унвонига даъвогар бўлишини ва “энг яхши тажрибани истаган мухлислар“ учун мукаммал қурилмалар бўлишини айтди.

Тақдимот келаси ҳафта душанба куни Хитой вақти билан соат 19:30 да (16:30 Тошкент вақти билан) ўтказилади.

ЎҚИНГ: 108МП камерали Xiaomi Mi 10S глобал бозорга хитойчасидан кучли бўлиб чиқяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.