Xiaomi расман Mi 11 туркумининг, яна 108 МП камерали энг арзон смартфоннинг тақдимот кунларини айтди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1628
  •  22.12.2020 17:44

Xiaomi расман Mi 11 туркумининг, яна 108 МП камерали энг арзон смартфоннинг тақдимот кунларини айтди (+видео)

«Хитойча Apple» ўзининг навбатдаги флагманлари – Xiaomi Mi 11 туркумини 29 декабрда намойиш қилиши айтилган эди. У билан рақобатлашиш учунми, Vivo компанияси ҳам айни шу куни Vivo X60 туркумидаги камерофонларини тақдим этишини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

Xiaomi эса флагман смартфонлари туркумини кутилганидан бир кун олдин – 28 декабрда намойиш этишини энди расман билдирди.

Weibo ижтимоий тармоғида компания эълон қилган постерга кўра, Xiaomi Mi 11 смартфонлар оиласи 28 декабрь куни, маҳаллий вақт билан соат 19:30 да бошланувчи тадбирда оммага кўрсатишади. Ушбу туркумга туркумига, стандарт Xiaomi Mi 11’дан ташқари янада илғор Xiaomi Mi 11 Pro модели ҳам кириши кутилмоқда. Лекин...

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Флагман туркумидан ташқари, ушбу компания яна битта – Xiaomi Mi 10i смартфонини ҳам тайёрлаган. Яқиндагина уни Geekbench сервисида синаб кўришганида, баъзи техник жиҳатлари фош бўлган эди.

Xiaomi корпорациясининг Ҳиндистон бўлинмаси ушбу қурилманинг ҳам намойиш кунини эълон қилди. «Мукаммал ўнталик» (The Perfect 10) дея мақталаётган Xiaomi Mi 10i смартфони келаси йил бошида – 5 январь куни тақдим этилади:

Расмий тизерга қараганда, бу смартфонни 108 мегапикселлик асосий камера билан жиҳозлашмоқда. Аслида у буткул янги модел бўлмасдан, яқинда Redmi Note 9 Pro 5G номи билан Хитойда тақдим этилган смартфоннинг ребрендинг қилинган – Mi бренди остида жаҳон бозорига тайёрланган версиясидир, дейишмоқда.

Xiaomi Mi 10i модели глобал бозордаги 108 мегапикселлик камерали смартфонларнинг энг арзони бўлиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Redmi 9 Power намойиш этилди: 149 долларлик «қувват монстри»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!