Xiaomi расман Mi 9 ҳамда Mi 9 SE флагманларини арзонлаштирди!

  •   DiMaX
  •  3284
  •  10.07.2019 12:49

Xiaomi расман Mi 9 ҳамда Mi 9 SE флагманларини арзонлаштирди!

«Хитойча Apple» ўзининг 2018 ва 2019 йилги смартфон моделларини бирин-кетин арзонлаштириб келаётир. Жумладан, куни кеча унинг «мобил кинотеатр»и – Mi Max 3 нархи рекорд даражада пасайтирилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi A3 ҳақида нималар маълум?

Компания бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) расман маълум қилишича, Xiaomi Mi 9 SE смартфони ўз ватанида роппа-роса 44 долларга арзонлаштирилган. Унинг 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга версияси энди 2299 эмас, балки 1999 юандан сотилади; бу эса 290 АҚШ долларига тенг қийматдир.

Шунингдек, компания бугун – 10 июлдан эътиборан Xiaomi Mi 9 нархини ҳам расман пасайтирган. Ушбу флагманнинг 6/128 гигабайтлик талқини 29 долларга арзонлашиб, 407 доллардан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4'да олинган илк суратни томоша қиламиз

Mi 9 флагманининг 8/256 гигабайтлик хотирали версияси нархи пасайтирилмаган, лекин Хитойда унинг харидорларига симсиз қувватлаш ускунаси совға сифатида қўшиб бериляпти.

Дарвоқе, дунёдаги барча смартфонлар орасида айни шу Xiaomi Mi 9 флагманининг антеннаси энг кучли эканлиги аниқланган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Xiaomi Mi 9 моделини 3 799 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш, компаниянинг ҳамёнбоп флагмани – Xiaomi Mi 9 SE смартфонини эса 2 580 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Mi 9T ҳамда Redmi 7A смартфонлари Terashop'га етиб келди! Xiaomi'нинг барча смартфонлари арзонлашди, нархлари билан танишинг! (2019 йил, 6 июль)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!