Xiaomi расман Mi 9 Lite тақдимотига таклиф этяпти, лекин у кутилганидан анча қиммат!

  •   DiMaX
  •  1247
  •  14.09.2019 11:30

Xiaomi расман Mi 9 Lite тақдимотига таклиф этяпти, лекин у кутилганидан анча қиммат!

Шу йил июлнинг бошида Xiaomi компанияси янги бренд остидаги учта смартфон – СС9, СС9е ва СС9 Meitu Custom Edition моделларини тақдим этганди. Хитой бозорига мўлжалланган бу смартфонлардан биринчисини аллақачон Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг нақ олтита смартфони расман арзонлаштирилди!

Xiaomi энди шу CC9 моделининг халқаро версиясини Mi 9 Lite номи билан халқаро бозорга чиқаряпти. Унинг намойиш маросими 16 сентябрь куни Испанияда бўлиб ўтади:

Бироқ янги модел ўзининг хитойча вариантидан фарқ қилади – камераси яхши томонга ўзгарган. Mi 9 Lite бош камераси учта – 48 мегапикселлик асосий, 13 мегапикселлик кенг бурчакли объективга эга модул ҳамда 2 мегапикселлик чуқурлик датчигидан иборат. Xiaomi CC9 моделида бу камеранинг иккинчи модулида 8 мегапикселлик сенсор қўлланган.

ЎҚИНГ: 8-авлод Redmi смартфонларининг энг арзони TENAA’да: хусусиятлари ва расмларини кўринг!

Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) кутилаётган смартфоннинг хусусиятларини эълон қилди:

Демак, Snapdragon 710 процессорли бу девайсни 6,39 дюймлик AMOLED экран билан жиҳозлашяпти, тасвир аниқлиги эса 2340x1080 пикселлик. 4030 мА/соатлик батареяси 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Смартфон қадоқдаёқ MIUI 10 график қобиғи остидаги Android 9 операцион тизими билан тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

Булардан ташқари, Xiaomi Mi 9 Lite смартфонининг хотира вариантлари ва уларнинг нархларини ҳам Судҳаншу Амбҳоре айтиб ўтган:

Инсайдерга кўра, Xiaomi Mi 9 Lite моделининг тезкор/ички хотираси 6/64 ГБлик варианти 365 доллар, 8/128 ГБлиги эса 385 долларга баҳоланади. Бу эса Xiaomi CC9 моделидан нақ юз долларга қиммат – Хитойда унинг шундай хотирали версиялари тегишлича 261 ва 290 доллардан сотилмоқда!

Ҳозирча эса компаниянинг турли русумлардаги телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Xiaomi сир тутаётган Mi Mix 4 (Mi Mix Alpha) флагманини ишлатиб кўрсатишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!