Xiaomi расмий видеода энг сўнгги флагманининг «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатди

  •   DiMaX
  •  869
  •  16.10.2020 17:30

Xiaomi расмий видеода энг сўнгги флагманининг «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатди

«Хитойча Apple» роппа-роса икки ой аввал Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) смартфонининг ички қисмларини битта-битталаб ажратиб олиб кўрсатган эди. Кейинроқ эса юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra (хитойча версияда – Mi 10 Extreme Commemorative Edition) моделининг барча қисмлари олиб кўрсатилган расмий видеони ҳам чиқарган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

Мазкур компания жорий ойнинг бошида бирйўла иккита флагман – Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделларини тақдим этган, шунингдек, «енгиллаштирилган» Xiaomi Mi 10T Lite смартфонини намойиш қилган. Ишлаб чиқарувчи энди улардан энг зўрининг ичи очиб кўрсатилган расмий видеони улашди.

Xiaomi Mi 10T Pro орқа қопқоғининг остида NFC модулини ҳамда бош камера таркибий қисмларини кўрамиз. Булар – 108 мегапикселлик асосий сенсор, 13 МПлик (кенг бурчакли оптикага эга) иккинчи модул, 5 МПлик макрообъектив, шунингдек ёруғликни аниқлаш датчиги ҳамда LED-чақноқ ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Компания смартфоннинг 20 мегапикселлик олд камера датчигини ҳамда тизим платасини ҳам йирик планда кўрсатган. Унга X55 модемли Snapdragon 865 процессори, LPDDR5 тоифали тезкор ва UFS 3.1 стандартли доимий хотира чиплари пайвандланган.

Xiaomi Mi 10T Pro аккумуляторининг ток ҳажми 5000 мА/соатлик бўлиб, 33 ваттлик тезкор қувватлана олади. Флагманни қизиб кетишдан графит радиаторли иссиқлик найчаси асосидаги совитиш тизими сақлаб туради.

Дарвоқе, Xiaomi Mi 10T ҳам деярли шунақа қисмлардан тузилган, фақат унинг камерасида асосий модул Pro-версиядаги каби 108 эмас, балки 64 мегапикселлик аниқликка эга. Компания жорий ойнинг охирларида бу икки смартфонни тегишлича Redmi K30S ҳамда Redmi K30S Pro моделлари сифатида тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)