Xiaomi Redmi 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi суб-бренди ўрта тоифанинг юқори қатламига ва юқори синф смартфонларнинг қуйи бозорига кириб келган бўлса-да, Xiaomi'нинг энг кучли «қурол»и ҳали ҳам стандарт Redmi ва Redmi Note смартфонлари бўлиб қолмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi 10 смартфони ҳам оммабоп оиланинг муносиб давомчисига айланиб, Redmi 9'дан анчайин сезиларли янгиланишларга эга бўлди ва мазкур нарх доирасида учратиш қийин бўлган хусусиятларни фойдаланувчига тақдим этмоқда.

160–180 доллар эвазига стерео карнайлар, 90Hz янгиланиш частотасига эга дисплей, 9 ваттда таскари симсиз қувватлаш, 50МП асосий камера, 64ГБ ички хотирани кенгайтириш учун махсус microSD карта слотига эга бўласиз.

Xiaomi Redmi 10'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 162.0х75.5х8.9 мм, 181г; олд панелда Gorilla Glass 3, пластикдан ишланган орқа панель ва ром.

> Дисплей: 6.50" LCD, 90Hz, 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 405ppi зичлик.

> Хотира: 64ГБ 4ГБ RAM, 128ГБ 4ГБ RAM, 128ГБ 6ГБ RAM; eMMC 5.1; microSDXC (махсус слот).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 50 МП, f/1.8, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120˚; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 1080p@30 кадр/сек.; •Олд камера: 1080p@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 18 ваттда тезкор қувватлаш, 9 ваттда симсиз тескари қувватлаш.

Энг яхши томони шуки, Redmi 10 нарх борасида Redmi 9'дан унчалик фарқланмайди, бироқ деярли ҳар бир жиҳат бўйича Redmi 9'ни янгилайди. 90Hz 1080p+ дисплейни қўллаб-қувватласин учун, ҳатто, чипсет ҳам янгиланган. Redmi 10 MediaTek Helio G88 чипида ишловчи илк смартфондир.

Redmi 10 бир қатор премиум кўрсаткичларга эга алоҳида эътиборга молик смартфондир.

Қадоқ таркиби
Қурилма стандарт қутида сотилади. Қадоқ ичидан керакли ҳамма нарсани топасиз. Зарядлаш ва маълумот алмашиш учун USB-C га USB-A кабели, 22,5 ватт номиналга эга адаптер ва шаффоф силикон ғилоф шулар жумласидан.

ЎҚИНГ: Poco Х3 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!