Xiaomi Redmi 7 ҳамёнбоп смартфони «жонли» суратлари билан TENAA’га чиқди

  •   DiMaX
  •  2644
  •  05.01.2019 13:38

Xiaomi Redmi 7 ҳамёнбоп смартфони «жонли» суратлари билан TENAA’га чиқди

«Хитойча Apple» ўзининг ҳамёнбоп смартфонлар туркуми – Redmi’ни алоҳида бренд сифатида ажратган. Унинг илк қурилмаси тақдим этиладиган вақтини ҳам Xiaomi расман айтган.

ЎҚИНГ: ҚИСҚА ВИДЕО: 2018 йилда Xiaomi нималарни тақдим этди?

TENAA регулятори маълумотлар базасида Xiaomi’нинг янги смартфони пайдо бўлди. Манбаларга кўра, бу – Redmi бренди остида 10 январда тақдим этиладиган гаджетдир. Кузатувчилар унинг Redmi 7 модели бўлишини айтишаётир.

Қандай номланишидан қатъи назар, мазкур Redmi смартфонининг корпуси орқа панелида градиент тус қўлланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F2 ҳам тайёр – у аллақачон Geekbench’да имтиҳон топширди!

Кўриб турганимиздек, градиент вариантлар иккита: қизил-тилларанг ва мовий-қизил.

TENAA ҳозирча унинг номини ҳам, техник хусусиятларини ҳам ошкор этмаган.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi Mix Flex буклама смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!