Xiaomi Redmi 7, Redmi 7A ва Redmi 7 Pro аллақачон сертификатланди – уларнинг тақдимоти яқин!

  •   DiMaX
  •  3008
  •  14.12.2018 17:48

Xiaomi Redmi 7, Redmi 7A ва Redmi 7 Pro аллақачон сертификатланди – уларнинг тақдимоти яқин!

«Хитойча Apple» ўзининг арзон смартфонлар туркумининг еттинчи авлодини тайёрлаётгани ҳақида хабар бергандик. Гарчи Xiaomi сир тутаётган бўлса-да, уларнинг суратлари, нархлари ва техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: 120 доллардан бошланувчи Xiaomi Redmi 7 хусусидаги биринчи маълумотлар ва расмлари билан танишинг!

Хитойнинг сертификация агентлиги – China Compulsory Certificate (3C) ташкилоти маълумотлар базасида Xiaomi’нинг учта янги моделдаги телефони рўйхатга олинганлиги маълум бўлди. Улар M1901F7C, M1901F7E ва M1901F7T модел рақамлари билан қайд этилган. Таҳлилчилар бу гаджетларнинг бозорга Redmi 7, Redmi 7A ва Redmi 7 Pro номлари билан тақдим этилишини айтишмоқда.

Ушбу қурилмалар 5В/2А турида қувватланиши кўрсатилган, бу эса Redmi туркумидаги сингари смартфонлар учун стандарт ҳисобланади. Модел рақамлари «M19» билан бошланганига қараганда, мазкур гаджетлар 2019 йили тақдим этиладиган Redmi смартфонларидир. Ушбу туркумнинг жорий йилда намойиш этилган барча моделлари рақамлари «M18» билан бошланган эди.

Redmi 7 туркуми қурилмаларининг бозорга чиқиш вақтигача ҳали анча вақт бор, лекин мазкур компаниянинг айрим смартфонларини ҳозироқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда, 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!