Xiaomi Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 9 смартфонлари тақдим қилинганига роппа-роса бир йил бўлди. Қурилмаларнинг янги авлоди ҳам айни ўз вақтида тақдим қилинди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro қурилмаси кейинги авлод ўрта тоифа смартфонлари қандай бўлиши кераклигини белгилаб берди. Қурилма кўпчилик кутган 120Hz частотали OLED экран билан жиҳозланди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11'нинг техник жиҳатлари билан танишамиз

Xiaomi арзон смартфонларига HRR экранларини ўрнатиб келмоқда. Redmi Note 9 Pro 5G ва бир неча Redmi K30 смартфонлари 120Hz ва ҳатто 144Hz янгиланиш частотасига эга LCD панелга эга эди. Кўплаб техноишқибозлар навбатдаги Xiaomi Redmi смартфонларига OLED экран қўйилишини хоҳлашганди ва Redmi Note 10 серияси билан бу орзу амалга ошди.

Redmi Note 10 Pro смартфонига энг яхши ўрта тоифа чип ўрнатилмаган бўлиши мумкин, лекин девайс ўзининг тўрт линзали камера модули билан кишини лол қолдиради. Асосий камера 108МП Samsung датчиги бўлса, унга 8МП ультракенг, 5МП телемакро ва 2МП сатҳ камералари шериклик қилади.

Қурилманинг яна бир аҳамиятли томонига махсус симметрик карнайлар киради. Бундай динамиклар ҳатто энг қиммат флагманларда ҳам йўқ. 33 Вт да тезкор қувватланувчи 5,020 мАс сиғимли аккумулятор ҳам смартфоннинг мақташга арзирли жиҳатларидан. Redmi Note 10 Pro, шунингдек, NFC, FM радио, инфрақизил нур таратувчи бластер, 3.5 мм аудио жек ва microSD слоти ишқибозларини ҳам хурсанд қилади.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164х76.5х8.1 мм, 193г; олд ва орқа панелда Gorilla Glass 5, пластиc ром; IP53, чанг ва сув сачрашидан ҳимоя.
> Дисплей: 6.67" AMOLED, HDR10, 120Hz, 450-700 нит, 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 395 пиксел/дюйм зичлик.
> Чипсет: Qualcomm SM7150-AC Snapdragon 732G (8 nm): саккиз ядроли (2x2.3 GHz Kryo 470 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 470 Silver); Adreno 618.
> Хотира: 64/6ГБ, 128/6ГБ, 128/8ГБ; УФС 2.2; microSDXC (махсус слот).
> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек., гиро-EIS.
> Аккумулятор: 5,020 мАс; 33 Вт тезкор зарядлаш.
> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; FM радио, инфрақизил порт; 3.5 мм жек.

Redmi Note 10 Pro чанг ва сув сачрашидан IP53 даражасида ҳимояланган. Бу эса смартфон чангдан ва ёмғир ёки шунга ўхшаш кам миқдордаги сувдан ҳимояланганини кўрсатади.

Қадоқ таркиби
Redmi Note 10 Pro одатий қоғоз қутида сотилади. Қадоқ ичида қулоқчидан бошқа сизга керак бўлган ҳамма нарса, шу жумладан, 33 Вт зарядчик адаптер, номиналидаги USB-A-2-USB-C кабели топилади.

Шаффоф силикон ғилоф ҳам қадоқ ичидан компонентлар қаторидан ўрин олган. Экранга юпқа протектор қоплаб қўйилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Poco X3 NFC'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз