Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бутун дунё бўйлаб энг оммалашган ўрта тоифа линейкалардан бири Redmi Note яқинда янги авлодда тақдим қилинди. Сайтимизда Redmi Note 10 Pro смартфонининг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби ҳақида пост эълон қилган эдик. Эндиги навбат стандарт Note 10 смартфонига.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 9T'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ушбу мақолада Xiaomi Redmi Note 10 смартфонининг LTE талқинига тўхталиб ўтамиз.

Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 160.5х74.5х8.3 мм, 179 г; олд панелда Gorilla Glass шишаси, орқа панель ва ром пластикдан; (бозор/ҳудудга қараб) чанг ва сув сачрашидан ҳимоянинг IP53 даражаси.

> Дисплей: 6.43" Super AMOLED, 450 нит (одатий), 1100 нит (максимал), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 409 ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SDM678 Snapdragon 678 (11 nm): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 460 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 460 Silver); Adreno 612.

> Хотира: 64ГБ 4ГБ RAM, 128ГБ 4ГБ RAM, 128ГБ 6ГБ RAM; UFS 2.2; microSDXC (махсус слот).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 26 мм, 1/2.0", 0.8 µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 118˚, 1/4.0", 1.12 µм; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 13 МП, f/2.5, (кенг), 1/3.06", 1.12 µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 33 ваттда тезкор қувватлаш; 25 дақ. 50%, 74 дақ. 100% (рекламага кўра).

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); FM радио; инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек, NFC мавжуд эмас.

Redmi Note 10 4G смартфонининг асосий эътиборли жиҳатлари қаторига унга ўрнатилган Super AMOLED экрани, юқори ёрқинликка эга дисплей, компетент камера жамланмаси, катта сиғимли аккумулятор ва стерео карнайлар киради. Redmi Note 10 5G эса IPS панель ва нисбатан секин қувватланиш имконияти билан чекланган.

Стандарт Redmi Note 10 қурилмаси Ноте 10 Pro'даги Gorilla Glass 5 шишаси, 120Hz OLED панель ва яхшироқ сифатли 108МП асосий камера сингари премиум жиҳатларга эга бўлмаса-да, унинг смартфон оламида ўз ўрни бор. Қурилма сезиларли даражаса арзон ва ҳозирги стандартларга кўра, компакт. Смартфонда NFC йўқлиги унинг асосий камчилигидир.

Snapdragon 678 чипи ва 6.43 дюйм OLED панелли смартфонни Asaxiy.uz дўконидан 2 млн 408 минг сўмдан бошлаб сотиб олсангиз бўлади.

Қадоқ таркиби
Смартфоннинг қадоқ таркиби бирор ажралиб турувчи жиҳатга эга эмас. Қадоқ ичидан фойдаланувчи йўриқномалари, USB-A-USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ва 33 Вт лик қувватлаш адаптери ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: realme Х7 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!