Xiaomi Redmi Note 11 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 11 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 11 серияси ниҳоят халқаро бозорда ҳам сотила бошлади. Бу йилги Redmi Note ва Note Pro линясига 5G версиялар ҳам қўшилди. Уларнинг энг кучлиси - биз бугун танишадиган Redmi Note 11 Pro 5G модели ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: ZTE nubia Red Magic 7'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Ушбу модель ўтган йилги Redmi Note 10 Pro катталигида бўлиб, улар бир-бирига ўхшаб кетади. Янги Note 11 Pro 5G модели худди ўтган йилги модель каби 120Hz частотада ишловчи 6.67 дюймли Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Қурилма IP53 стандартига эга. 

Фото: GSMArena 

Note 10 Pro ва Note 11 Pro 5G қурилмаларининг ўхшаш томонлари уларнинг камерасида ҳам давом этади. Мисол учун, янги моделга 108МП асосий камера ва 8МП ультракенг камера ўрнатилган. Бироқ негадир эски моделдан фарқли ўлароқ сатҳ камера янги моделдан олиб ташланган. 

Янги моделда бир қанча ижобий ўзгаришлар бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Мисол учун, қурилма янги Snapdragon 695 5G чипи билан жиҳозланган. У юқори унумдорлик ҳамда 5G имкониятини тақдим этади. Аккумулятор ҳажми ўзгармаган - 5,000 мАс, бироқ қувватлаш тезлиги 33 ваттдан 67 ваттга ошган. 

Фото: GSMArena

Смартфонда кўпчилик ёқтирган стерео динамик, 3.5 мм аудио жек, microSD уяси, NFC ва инфрақизил порт мавжуд. 

Юқорида таъкидланганганидек, Redmi Note 11 Pro бу йили 4G ва 5G версияларида тақдим этилди. 5G модель Snapdragon 695 чипи, 4G модель эса Helio G96 чипи билан жиҳозланган. Helio G96 чипи 12 нанометрлик жараён асосида яратилган, шунинг учун 5G версиянинг қувват самарадорлиги 4G версиядан устунроқ бўлиши мумкин. 

Redmi Note 11 Pro 5G смартфони Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. Бу дегани гарфик қобиғнинг барча янги функция ва имкониятлар ушбу смартфонда мавжуд.

Xiaomi Redmi Note 11 Pro 5G-нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.2х76.1х8.1мм, 202г; Олд панель шиша (Gorilla Glass 5), Орқа панель шиша; IP53. 

> Дисплей: 6.67 дюймли Super AMOLED, 120Hz, HDR10, 1200 нит ёрқинлик (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6375 Snapdragon 695 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 660 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 660 Silver); Adreno 619.

> Хотира: 6/64ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; УФС 2.2; microSDXC уяси. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 108МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118˚; Макро камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.4, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс; 67 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 42 дақиқада, Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; NFC; 3.5 мм аудио жек. 

Redmi Note 11 Pro'ни аввалги моделлар билан таққослак, унда жуда катта ўзгаришлар бўлган деб айта олмаймиз. Қолган компанияларнинг ўрта тоифадаги янги смартфонларида ҳам худди шу ҳолат, мисол учун, realme 9 серияси. 

Ажабланарли томони шундаки, янги моделда 4K форматда видеога олишнинг имкони йўқ. Бу жуда ғалати ҳолат. Чунки ҳозирги кунда асосан 4K форматда видеога олинмоқда, қолаверса, ушбу имконият Redmi Note 10 моделларида бор эди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон оқ қутида сотилади. Унинг ичидан смартфон билан биргаликда 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва силикон ғилоф чиқади. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: iQOO 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!