Xiaomi Redmi Note 11 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 11 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 11 сериясига мансуб бўлган барча смартфонлар сотувга чиқди. Улар икки томондан шиша билан қоплангини, бир хил дизайндаги камера модулида эгалиги ҳамда тезкор қувватлаш технологияси билан жиҳозланганлиги билан бир-бирига ўхшаб кетади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 11 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Ўтган ҳафтада 5G чипга эга бўлган Redmi Note 11 Pro 5G модели билан танишган эдик. Бугун эса Redmi Note 11 Pro модели ҳақида сўз юритамиз. 5G имкониятини ҳисобга олмасак, иккала моделнинг қолган техник кўрсаткичлари деярли бир хил. Оддий модель 5G моделдан фарқли ўлароқ бироз арзонроқ. Агар 5G сиз учун муҳим аҳамият касб этмаса, Redmi Note 11 Pro яхшироқ танлов бўлиши мумкин. 

Фото: GSMArena 

Смартфоннинг дизайни ҳақида маълумот берадиган бўлсак, унинг икки томони шиша билан қопланган. Қурилма ясси дисплей ва ромларга эга бўлиб, IP53 стандартига эга. 

Ўтган йилги Redmi Note 10 Pro каби янги модель ҳам 120 гертс частотада ишловчи 6.67 дюймли Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Қурилмага, шунингдек, 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ҳамда 2МП сатҳ камера ўрнатилган. 

Смартфон Hello G96 чипида ишлайди. Ўрта сегменда бу энг кучли чип эмас. Redmi Note 11 Pro кўпчилик ёқтирган стерео динамик, microSD уяси, 3.5 мм аудио жек, NFC ва инфрақизил портига эга. Қурилма 67 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Xiaomi Redmi Note 11 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.2х76.1х8.1мм, 202г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша; IP 53. 

> Дисплей: 6.67“ Super AMOLED, 120 гертс, HDR10, 700 нит ёрқинлик, 1200 нит (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик. 

> Чипсет: Mediatek Helio G96 (12 nm): Саккиз ядроли (2x2.05 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2. 

> Хотира: 4/64ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; UFS 2.2; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 108МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118˚; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.4, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс; 67 ватт қувватлаш технологияси, 51% - 15 дақиқада (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт, NFC. 

Техник кўрсаткичлардан Redmi Note 11 Pro ўз синфидаги бошқа смартфонлар билан рақобатлаша олади. Биргина камчилик бу Hello G96 чипи бўлиб, у ҳатто Ўтган йилги Ноте 10 Pro моделига ўрнатилинган Snapdragon 732G чипидан ҳам кучсизроқ ҳисобланади. Шунингдек, смартфон 4K форматда видео ёзиб ололмайди. 

Қадоқ таркиби 

Redmi Note 11 Pro оқ қутида келади. Қутидан смартфон билан бирга 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

Аввалги моделларнинг экранига заводдан махсус ҳимоя плёнкаси ўрнатилар эди. Ушбу моделда ҳеч қандай ҳимоя қатлами йўқ, бироқ у смартфон қадоғидан ўрин олган. 

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S22 Ultra 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!