Xiaomi Redmi Note 11S 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 11S 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 11 сериясида бу йил жуда ҳам кўп смартфонлар тақдим этилди. Бугунги қаҳрамонимиз Redmi Note 11S 5G кўп жиҳатдан Poco M4 Pro 5G ва Redmi 11T 5G моделларига ўхшаб кетади. 

Қурилма ўрта тоифадаги 6 нанометрли MediaTek Dimensity 810 чипи билан жиҳозланган. Қизиқ томони шундаки, 5G версия LCD дисплей, 4G версия эса OLED дисплейига эга. Шундай бўлса-да, қурилмадаги LCD дисплей ҳеч бўлмаганда 90 гертс частотани қўллаб-қувватлайди. 

Орқа панелда бизга жуда яхши таниш бўлган камера модули жойлашган бўлиб, ундан 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера ва 2МП телемакро камера ўрин олган. Айтганча, Poco M4 Pro 5G ва Redmi 11T 5G моделларига 2МП телемакро камера ўрнатилмаган. Шунингдек, 11T 5G ва Note 11S 4G моделлари 16МП селфи камерага эга бўлса, Note 11S 5G модели 13МП селфи камера билан жиҳозланган. 

Қурилма 33 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Гаджет янги MIUI 13 график қобиғида ишласа-да, негадир эски Android 11 операцион тизимида қолиб кетган. 

Xiaomi Redmi Note 11S 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 163.6х75.8х8.8мм, 195г; олд панель шиша, орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.60 дюймли IPS LCD, 90 гертс, 450 нит ёрқинлик (ўртача даражада), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 399ппи зичлик. 

> Чипсет: MediaTek MT6833P Dimensity 810 (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2. 

> Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ; УФС 2.2; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 50 МП, f/1.8, 26мм, PDAF; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2, 119˚; Макро камера: 2 МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 13 МП, f/2.4, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected]/60 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 33 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 100% - 59 дақиқада (рекламага кўра). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон оқ қутида келади. Унинг ичида смартфон билан бирга 33 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф бўлади. 

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: realme GT Neo3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.