Xiaomi Redmi Note 5: арзон смартфонларнинг янги авлоди

Xiaomi Redmi Note 5: арзон смартфонларнинг янги авлоди

Ҳар куни Xiaomi ҳақидаги бирор хабар бренд ишқибозларини хурсанд қилади. Бу брендга нисбатан қизиқишни ошириб боради. Компания йўлбошчиси Лэй Цзюнь яқиндагина жамоасида ахборот қаттиқ ҳимоя қилиниши, ахборотни ташқарга чиқарган ходим катта иқтисодий жаримага тортилишини маълум қилган эди.

Шундай бўлса ҳам, инсайдерлар ҳамёнбоп гаджетларнинг янги авлоди бўлган Xiaomi Redmi Note 5 смартфонининг жиҳатлари хусусида хабар топишди. Янги смартфон кенг форматда, яъни 5,7 дюймли LCD-дисплей, Snapdragon 653 ёки 660 процессори, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира, 3700 мА сота ток сиғимли аккумуляторга эга бўлади.


Xiaomi Redmi Note 5 смартфони суратида акс этганидек, девайснинг бош камераси 2 объективли бўлади. Бу модуллардан бири 8 МП, иккинчиси 18 МП сиғимли бўлади.

Xiaomi Redmi Note 5'нинг $265 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Хитойлик бошқа бир манбаада эса, Xiaomi Redmi Note 5 алоқа воситасининг 5,5 дюймли дисплей, Snapdragon 630, 3790 мА соатлик ток сиғими ва тезкор қувватлашга эга батарея, Android 7.1.1 Nougat операцион тизимига, 3/32 Гб ёки 4/64 Гб хотирага эга бўлади. Гаджет $200 доллардан сотувга чиқади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!