Xiaomi Redmi Note 5 Pro: илк марта яқиндан томоша қиламиз

Xiaomi Redmi Note 5 Pro: илк марта яқиндан томоша қиламиз

Xiaomi бугун "Redmi" смартфонлари туркумига мансуб янги смартфон моделларини тақдим қилади. "Redmi 5" смартфонлар оиласининг янги моделлари "Xiaomi Redmi Note 5" ҳамда "Redmi Note 5 Pro" деб ном олган.

Redmi Note 5 Pro модели 5.99 дюймли, FHD+ сиғимли ва томонлар нисбати 18:9 стандартда бўлган дисплей билан таъминланади. Яна бир ўзига хослиги эса, девайсда имкониятлари яхши бўлган Qualcomm Snapdragon 636 процессори, 3 ва 4 гигабайтли тезкор ҳамда 32 ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилади.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro модели камералари технологик жиҳатдан iPhone X флагманининг камерасига ўхшаш. Бунинг учун 12 ва 5 мегапикселли бош камералар, 20 мегапикселли олд камера танланган.

Смартфон куч-қуввати учун электр токи сиғими 4000 мА соат бўлган аккумулятор ўрнатилган. 2 та сим-картали девайс Android Nougat'нинг MIUI 9.2 талқинида фаолият кўрсатади. Металл корпусли смартфоннинг орқа панелида бармоқ изи сканери мавжуд.

Техник жиҳатлар:
Экран: 5.99 дюймли, Full HD+ (2160 × 1080 пикселли), 18:9 нисбатли, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қопланган;

Процессор: 8 ядроли, 1.8 Ггц частота тезлигига эга Snapdragon 636 ҳамда Adreno 509 видео картаси;

Хотира: 3/4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий. Шунингдек, 6/64 ГБ талқин ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Доимий хотирани microSD ёрдамида 128 ГБ гача катталаштириш мумкин;

Операцион тизим: Android 7.1.2 (Nougat), MIUI 9.2;

Камера: бош камера -- 12 МП + 5 MП, 2 тусли LED фоточақноғи. Олд камера -- 20 МП (Sony IMX376 сенсори!!!), LED фоточақноғи;

Сенсор ва модуллар: бармоқ изи сканери, инфра-қизил нур, 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS;

Ўлчамлари: 158.6 x 75.4 x 8.05 мм; Вазни: 181 грамм.

Xiaomi Redmi Note 5 модели эса 5.99 дюймли Full HD+ ( 2160 × 1080 пикселли) экран, 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Snapdragon 625 процессори, 3/4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира билан таъминланади.

Смартфон Android 7.1.2 операцион тизимининг MIUI 9 прошивкасида ишлайди.

Камера борасида бу модел "акаси"дан бир оз ортда: 12 МП бош ва 5 МП олд камера модули. Ҳар иккала камера LED фоточақноқ билан таъминланади.

Смартфонда бармоқ изи сканери мавжуд.

Техник жиҳатлари:

Экран: 5.99 дюймли Full HD+ (2160 × 1080 пикселли), 18:9 нисбатли стандартли, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қопланган;

Процессор: 2 Ггц частота тезлигига эга, 8 ядроли Snapdragon 625, Adreno 506 видео картаси;

Хотира: 3/32 ёки 4/64 Гб тезкор хотира. Доимий хотирани microSD ёрдамида 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;

Ўлчамлари: 158.5 x 75.45 x 8.05 мм; Вазни: 179.5 грамм;

Сенсор ва модуллар: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS.

Нархи: 218 АҚШ долларидан (4+64 Гб) бошлаб, 265 АҚШ долларигача (6/64 ГБ).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!