Xiaomi Redmi Note 8 2021'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 8 2021'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

2021 йилнинг март ойида Redmi суббренди Redmi Note 8 смартфони 25 миллиондан ортиқ сотилганини эълон қилган эди. Шу йилнинг май ойида эса компания ушбу смартфоннинг янгиланган Redmi Note 8 2021 версиясини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi 11T Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Бу йўл билан Xiaomi оммабоп бўлган ушбу смартфоннинг савдосини давом эттирмоқчи бўлди. Аммо глобал миқиёсда чиплар етишмовчилиги сабаб, қурилманинг чипини ўзгартиришга тўгри келди. Яъни Snapdragon 665 чипи MediaTek Helio G85 билан алмаштирилди. Бу смартфонни 4K видеога олиш имкониятидан маҳрум қилди.

Фото:GSMArena

Redmi Note 8 2021 смартфонининг тезкор хотираси 3ГБ ёки 4ГБ билан чекланган, бироқ қурилманинг бошланғич доимий хотираси 32ГБ дан 64ГБ гача ошган.

Смартфоннинг ранг турлари ҳам камайган. Ҳозирда Moonlight White, Space Black ҳамда Neptune Blue рангли Redmi Note 8 2021 смартфонлари мавжуд. Nebula Purple ва Cosmic Purple ранглари эса мавжуд эмас.

Xiaomi Redmi Note 8 2021'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.3х75.3х8.4мм, 190г; олд шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша (Gorilla Glass 5), пластик ром.

> Дисплей: 6.30 дюймли IPS LCD дисплейи, 500 нитс ёрқинлик, 1080х2340 пиксел резолюция, 19.5:9 форма фактори, 409ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek Helio G85 (12нм): Саккиз ядроли (2x2.0 GHz Cortex-A75 & 6x1.8 GHz Cortex-A55); Mali-G52 MC2.

> Хотира: 3/64ГБ, 4/64ГБ, 4/128ГБ; microSDXC слоти.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5.

> Камера: Асосий камера: 48МП, f/1.8, 26мм, 1/2.0“, 0.8µm, PDAF; Ультракенг: 8МП, f/2.2, 120-даража, 1/4.0“, 1.12µm; Макро: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 13 МП, f/2.0, (кенг), 1/3.1“, 1.12µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected]/120 kadr/sek; Селфи камера: [email protected] kadr/sek.

> Аккумулятор: 4,000 мАс; 18 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (орқа панелда); инфрақизил порт, 3.5мм аудио жек.

Redmi Note 8 2021 смартфони икки йил олдин ишлаб чиқарилган Redmi Note 8'нинг дизайн ҳамда техник жиҳатлари билан деярли бир хил. Бунга смартфонларнинг камераси, дисплейи ҳамда аккумуляторларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин

Қадоқ таркиби

Янги смартфоннинг қутиси ҳам Redmi Note 8'ники билан бир хил. Қутидан 22.5 ваттлик Quick Charge 3+ технологиясига эга бўлган қувватлаш адаптери ўрин олган. Аввалги Note 8'нинг қутисида эса оддий 10 ваттлик зарядлаш адаптери бўлар эди. Шунингдек, қутидан USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ҳам ўрин олган.

Фото:GSMArena

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.