Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари эгаларига хушхабар!

  •   DiMaX
  •  1207
  •  05.04.2021 09:49

Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари эгаларига хушхабар!

«Хитойча Apple» ўзининг мобил қурилмалари учун MIUI график қобиғини ҳар бир янгиланиш билан такомиллаштиришда давом этмоқда. Жумладан, навбатдаги апдейт билан ундаги стандарт видеоплеер – Xiaomi Mi Video жуда фойдали функцияга эга бўлди.

ЎҚИНГ: Энг равон интерфейсли смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил март)

Эндиликда ушбу компаниянинг барча брендларига мансуб смартфонлар эгалари Mi Video ёрдамида Facebook, Instagram, Twitter ва бошқа оммабоп платформалардан видеороликлар юклаб олишлари мумкин. Релизга изоҳларда ёзилишича, бунинг учун видео ҳаволаси устига босиш кифоя. Мазкур плеер турли – MKV, MP4, M4V, MOV, AVI ва бошқа форматлардаги видеоларни кўчириб ола билади.

Янгиланган (версия рақами – 2021040200) Xiaomi Mi Video видеоплеерини глобал MIUI прошивкали смартфонларга янгиланиш билан келади. Шунингдек, иловани Google Play каталогидан мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш ҳам мумкин.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!