Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

  •   DiMaX
  •  2028
  •  04.08.2020 09:01

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

«Хитойча Apple» яқинда ўз мобил қурилмаларида Android 11 операцион тизимини синаб кўра бошлади. Ҳозир амалдаги MIUI 12 график қобиғининг барқарор версияси эса Android 10 талқинига асосланган.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Энди эса Android 11 базасидаги MIUI 12 график қобиғининг барқарор версияси қачон чиқиши режалаштирилаётгани маълум бўлди. Mi Community расмий ҳамжамияти сайтида унгача янгиланувчи смартфонларнинг рўйхати ҳам чиқди.

Шундай қилиб, энг янги операцион тизим асосидаги MIUI 12 прошивкалари бу компания смартфонларига сентябрдан тарқатила бошлайди. Шунингдек, Xiaomi вакилининг тасдиқлашича, Snapdragon 845 процессори базасидаги флагман смартфонларнинг даври ўтди. Яъни, Xiaomi Mi 8 ҳамда Xiaomi Mi Mix 2s каби ўз даврининг зўрлари Android 10’гача янгиланмайди.

Айни дамда эса қуйидаги смартфонлар учун Android 11 тизими синовдан ўтказилмоқда:

  1. Xiaomi Mi 10, очиқ бета-тест – Android 11 Beta 2 базасидаги MIUI 12.
  2. Xiaomi Mi 10 Pro, очиқ бета-тест – Android 11 Beta 2 базасидаги MIUI 12.
  3. Xiaomi Mi 10 Youth Edition (Lite Zoom), ёпиқ бета-тест.
  4. Redmi K30 Pro / Poco F2 Pro, очиқ бета-тест – Android 11 Beta 2 базасидаги MIUI 12.
  5. Redmi K30 / Poco X2 – Poco India тасдиқлаган.
  6. Redmi K30 5G / Redmi K30, ёпиқ тест.
  7. Redmi K30i 5G, ёпиқ тест.
  8. Xiaomi Mi CC 9 Pro / Mi Note 10 / Mi Note 10 Pro, ёпиқ тест.
  9. Xiaomi Mi Note 10 Lite, ёпиқ тест.
  10. Redmi K20 / Mi 9T, ёпиқ тест.

Юқоридаги рўйхатда айрим бандларда бир нечта модел киритилган, улардан баъзилари хитойча смартфоннинг глобал версиялари ҳисобланади. Лекин умумий ҳисобда 17 та номдаги қурилма учун Android 11 базасидаги MIUI 12 синаб кўрилмоқда.

ЎҚИНГ: Глобал барқарор MIUI 12 прошивкаси тарқатилаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг тўлиқ рўйхати!

Android 11 операцион тизимигача янгиланувчи «Хитойча Apple» смартфонларининг умумий рўйхати эса қуйидагича:

  1. Xiaomi Mi 10
  2. Xiaomi Mi 10 Pro
  3. Xiaomi Mi 10 Youth Edition (Lite Zoom)
  4. Redmi K30 Pro / Poco F2 Pro
  5. Redmi K30 / Poco X2
  6. Redmi K30 5G / Redmi K30 Racing Edition
  7. Redmi K30i 5G
  8. Xiaomi Mi CC 9 Pro / Mi Note 10 / Mi Note 10 Pro
  9. Xiaomi Mi Note 10 Lite
  10. Xiaomi Mi 10 Lite 5G
  11. Xiaomi Mi 9
  12. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  13. Xiaomi Mi 9 SE
  14. Xiaomi Mi CC 9 / Mi 9 Lite
  15. Xiaomi Mi CC 9 Meitu Edition
  16. Xiaomi Mi A3
  17. Redmi 10X Pro
  18. Redmi 10X 5G
  19. Redmi 10X 4G / Redmi Note 9
  20. Redmi Note 9 Pro Max
  21. Redmi Note 9 Pro
  22. Redmi Note 9 Pro India / Redmi Note 9s
  23. Redmi 9
  24. Redmi 9C / Poco C3
  25. Redmi 9A
  26. Poco M2 Pro
  27. Black Shark 3S
  28. Black Shark 3 Pro
  29. Black Shark Shark 3
  30. Black Shark 2 Pro
  31. Black Shark 2
  32. Redmi K20 Pro / Premium / Xiaomi Mi 9T Pro

Мазкур рўйхатда ҳам жами 43 та русумдаги телефон санаб ўтилган – ушбу моделлардаги смартфонлар эгалари хурсанд бўлсалар арзийди.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг бу смартфони AnTuTu рейтингини «портлатди»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.