Xiaomi Redmi смартфонларининг янги рақиби – арзон RealMe U1 селфифони тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  3206
  •  28.11.2018 17:21

Xiaomi Redmi смартфонларининг янги рақиби – арзон RealMe U1 селфифони тақдим этилди!

Айнан «хитойча Apple»нинг Redmi бренди билан билан рақобатлашиш учун Oppo компанияси RealMe брендини ташкил этгани ва у оммалашиб бораётгани ҳақида хабар бергандик. Жумладан, унинг RealMe C1 модели «кемтик»ли экранга эга энг арзон смартфонлардан биридир.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)

Энди эса ушбу компания Ҳиндистонда мазкур бренд остидаги яна бир смартфонини намойиш этди. Бу – ўртача хусусиятларга эга, нархи эса ҳамёнбоп Realme U1 моделидир.

Oppo Realme U1 томонлари ўзаро 19.5:9 нисбатли, диагоналига 6.3 дюймлик экранга эга. Дисплейнинг тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида (2350х1080 пикселлик). Экраннинг тепасидаги томчисимон «кемтик»ка селфи-камера жойланган; у 25 мегапикселлик Sony IMX576 сенсори ҳамда «сунъий идрок» функцияларига эга.

Смартфоннинг орқа қопқоғида эса 13 ва 2 мегапикселли датчикларни ўз ичига олган асосий камера жойлашган. Горизонтал камера блоги ёнида фоточақноқ, пастроқда – ўрта қисмида эса бармоқ изи сканери ҳам бор.

Realme U1 моделининг аппарат қисми асосини саккиз ядроли MediaTek Helio P70 процессори ташкил этади. Смартфон самарадорлигини таъминлашда унга 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотира кўмакдошлик қилади. Қурилма доимий хотира ҳажмига кўра 32 ва 64 гигабайтлик вариантларда чиқарилади; унга яна microSD форматли карта ўрнатиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi савдо ҳажмини 600 фоизга оширган бошқа брендга етакчиликни бой берди

Яхши жиҳатларидан бири – Realme U1 телефонида иккита SIM-карта учун алоҳида уячалар, microSD учун алоҳида слот ажратилган. Смартфон 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS модулларига ҳамда FM-радиога эга.

Oppo ушбу смартфонини ColorOS 5.2 график қобиғи остидаги Android 8.1 Oreo операцион тизими билан таъминлаган. Аккумулятори 3500 мА/соатлик ток сиғимига эга. Realme U1 корпусининг ўлчамлари 157х74х8 миллиметрга, вазни эса 168 граммга тенг.

Смартфон кўк, қора ва тилларанг корпусларда савдога чиқарилмоқда. Унинг тезкор/ички хотираси 3/32 гигабайтлик талқини 170 долларга баҳоланган бўлса, 4/64 гигабайтлиги учун 212 доллар миқдорида нарх белгиланган.

Афсуски, Oppo Realme U1 моделининг Ҳиндистондан бошқа мамлакатлар бозорларига чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ. Унинг асосий рақиби бўлмиш «хитойча Apple» смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.