Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларини 22 ноябргача арзонроқ олса бўлади!

  •   DiMaX
  •  927
  •  17.11.2020 14:13

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларини 22 ноябргача арзонроқ олса бўлади!

АҚШда ҳар йили ноябрнинг тўртинчи пайшанбаси Шукрона куни сифатида нишонланиб, ундан кейинги куни Black Friday – «Қора жума» номли арзонлатиб сотиш куни бўлади. «Хитойча Apple» эса ўзининг Россиядаги онлайн-дўконида «Чёрная пятница» акциясини аллақачон бошлаб юборди.

ЎҚИНГ: Redmi янги 5G-смартфонларининг тақдимот куни ва нархлари маълум бўлди!

Акция 16 ноябрдан бошланган бўлиб, 22 ноябрь куни, Москва вақти билан тунги соат 23:59 гача давом этади. Унинг доирасида Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари, шунингдек, корпорация экотизимининг бошқа маҳсулотлари учун 5 минг рублгача борувчи чегирмалар эълон қилинган.

Максимал чегирма Xiaomi Mi 10 русумли флагман смартфон учун белгиланган, лекин айни дамда бу модели тугаб қолган. Лекин Redmi Note 9, Redmi Note 8 Pro, Poco X3 NFC ҳамда F2 Pro моделлари харидида 2 минг рубль тежаш мумкин.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг харидоргир ўнта смартфон (2020 йил 3-чорак)

Шунингдек, айрим маҳсулотлар харидида турли аксессуарлар ҳам қўшиб берилмоқда. Баъзи аксессуарларни эса расмий сайтдан бошқа бирор гаджетни харид қилганда чегирма билан олиш имкони мавжуд.

Демак, ҳозир Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!