Xiaomi Роутери MiNET тугмачасига эга бўлди

  •   Saroy
  •  1337
  •  28.06.2018 13:14

Xiaomi Роутери MiNET тугмачасига эга бўлди

Хитойнинг Xiaomi компанияси янги Mi Router 4Q роутерини намойиш этди. Бу билан компания барча фойдаланувчиларининг орзусини амалга оширди, дейиш мумкин, чунки қурилма жуда арзон.

Роутер махсус MiNET тугмачасига эга бўлди, у Wi-Fi қурилмасини  «ақлли» уй ва  смарт-электроника билан қўл теккизиш орқали улашни таъминлайди, яъни парол киритишга бундан буён зарурат қолмайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг қайси гаджети Mi 8 флагманидан ҳам зўр сотиляпти?

Қурилманинг  учта антеннаси бор,  Wi-Fi (802.11 a/b/n, 2,4 ГГц) билан қўллаб қувватланган,  3X3 MIMO 450 Мбит/с  тезликкача таъминланган,  Qualcomm QCA9561 процессори, 64 МБ тезкор хотира ва 16 МБ флеш-хотирага эга. Қолаверса, иккита LAN ва битта WAN порт ҳам кўзда тутилган.

Xiaomi Mi Router 4Q қурилмаси мовий рангда таклиф этилмоқда. Унинг нархи Хитойда атиги 14 доллар туради.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳатто Apple’ни ҳам доғда қолдирди: 3D-сканерли илк планшетнинг «жонли» расмлари, хусусиятлари ва нархлари!

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!